UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28Европа терма жамоаси афсонаси "Тоттенхэм" мураббийига айланди  0 12:11Бугунги ўйинлар: "Реал” ва “Барса” бу сафар Евролигада, А Серия, Лига 1’да баҳслар ва бошқалар  0 11:51МЮ ҳаммуассислари дербидан олдин Манчестерга учиб келди  2 11:24Полиция Винисиусга банан отган мухлисни қидирмоқда  3 10:53Лиам Росеньор: "Қўлни ювиш борасида алоҳида йиғилиш ўтказдим"  3 10:25Бруну фаолиятини Европанинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  6 10:00"Реал" Винисиус ўрнига «Арсенал» ҳужумчисини олиши мумкин" — Defensa Central  12 09:32ЕЧЛнинг ўтган мавсумида ким қанча ишлаб олди?  2 09:06"Навбаҳор" яна икки нафар футболчи билан хайрлашди  6 08:41Аморим сабабли МЮ 200 миллион евро ишлатишни истамаган  3 08:14"Реал Мадрид"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  6 07:52Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  4 07:25Мартин Боакенинг "Андижон"даги маоши маълум  13 04:00Баскетбол терма жамоасига чақирилган, балиқли майдонда тўп тепган ҳамда Жек Читтак мухлиси   1 03:07Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади  43

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Ўзбекистон дуранг ўйнади + ФОТО Янгиликлар

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Ўзбекистон дуранг ўйнади + ФОТО

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Tashkent Cup-2014" халқаро турниридаги юришини бошлади.
Жамоамизнинг бугунги рақиби Беларусь миллий терма жамоаси бўлди.


Ўзбекистон - Беларусь 1:1
Голлар
: Д.Рахматов 30 - Ф.Абдумавлонов (автогол) 34

Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 12.Акмал Хазратқулов, 4.Шухрат Тожибоев, 15.Жавлон Аноров, 14.Константин Свиридов, 13.Тимур Садиров, 10.Даврон Чориев, 6.Даврон Абдураҳмонов, 3.Сарвар Шоахмедов, 5.Алан Аминов, 7.Дилшод Рахматов, 8.Фарход Абдумавлонов, 2.Дилшод Ирсалиев, 9.Андрей Шлема, 11.Артур Юнусов.

Беларусь: 1.Артур Навоичик, 4.Дмитрий Лос, 5.Александр Черник, 8.Юрий Алеиникау, 9.Ален Ҳарбенко, 2.Александр Алшевски, 3.Михаил Ҳарошка, 6.Вадзим Лушковски, 7.Дмитрий Ҳанчароу, 10. Яуҳени Чарнеика, 11.Константин Кусков, 13.Руслан Лазивк, 14.Алексей Папов, 16.Владзимир Страмилав.

Огоҳлантиришлар: А.Попов 29, А.Ҳарбенко 30



                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди, 1:1.

40. Беларусь термаси бош мураббийи тайм аут олди.

Футзалда ғалаба учун битта тўп камлик қилиши кўп бор исботлангшан, яна уришимиз керак...

34. Гол, афсуски мувозанат тикланди, 1:1.

32. Александр Алшевски яккама якка вазиятдан фойдалана билмади.

32. Умаров сўнгги лаҳзадагина тўпни ушлаб олди, ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

30. Гоооооооооооооооооооооооооооооооооллллллл, 1:0. Бироз аввал пенальтидан фойдалана олмаган Рахматов бу сафар ўйиндан ҳисобни очди, баракалла!!!

30. Аввалига Попов

29. Свиридовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган 6 метрлик пенальтини Дилшод Рахматов аниқ амалга ошира олмади. Дарвозабон ўзини кўрсатди.

25. Беларусь термасининг ҳужуми Лушковскининг ноаниқ зарбаси билан тугади.

22. Ўзбекистон терма жамоасида биринчи фол.

Иккинчи бўлим бошланди!!!

Биринчи бўлим якунланди!

19. Свиридовнинг зарбаси анча юқоридан кетди.

16. Аноров - Тожибоев - Ирсалиев комбинацияси Ирсалиевнинг ақлли зарбаси билан тугади, бироз ноаниқ.

13. Рустам Умаровдан кетма-кет иккита чиройли сейв.

12. Ўзбекистон ўйин жиҳатидан бироз устунлик қилмоқда, лекин футзалда устунлик бир лаҳзада рақибда бўлиб қолиши ҳам мумкин.

9. Бу сафар Дилшод Рахматов зарба берди, беларуслик дарвозабон ишончли турибди бугун.

8. Даврон Чориевда жуда қулай имконият бўлган эди, Навоичик ўз жойида.

6. Ҳозирча ҳар иккала жамоа вакилларида ҳаяжон сезилмоқда.

5. Ирсалиевнинг хатоси қимматга тушиши мумкин эди, Умаров бу сафар ҳам жамоамизни голдан қутқариб қолди, Ҳарбенконинг зарбаси кучли чиққан эди.

4. Алексей Паповнинг яқин бурчакка йўллаган аниқ зарбасини Умаров ушлаб олди, меҳмонлар ҳам аста секин ўзларини кўрсатишни бошлаб юборишди.

2. Бу сафар Рустам Умаров ўзини кўрсатди, ҳозирча дарвозабонлар дуэли давом этмоқда.

1.Артур Юнусовнинг кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

Учрашув бошланди. ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!!!


МАМЛАКАТИМИЗ ТЕРМА ЖАМОАСИНИНГ ЎЙИНИНИ МАТНЛИ ТАРЗДА ТРАНСЛЯЦИЯ ҚИЛИБ БОРАМИЗ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика