Испания чемпионати, 11-тур. "Реал"дан йирик ғалаба
09 ноя 2014 01:30
Янгиликлар
Испания чемпионати, 11-тур. "Реал"дан йирик ғалаба
Испания чемпионати, 11-тур.
"Реал" - "Райо Вальекано" 5:1
"Сантьяго Бернабеу".
Бош ҳакам: Педро Перез.
Голлар: Бэйл (9), Рамос (40), Буэно (44), Кроос (56), Бензема (59), Роналдо (83).
"Реал": Кейлор Навас, Пепе, Рамос, Марсело, Начо, Кроос, Хамес (Иско, 68), Бэйл (Чичарито, 85), Модрич, Роналдо, Бензема (Медран, 85).
"Райо Вальекано": Алварез, Тито, Инсуа (Куини, 25), Ба, Кастро, Фатау, Трашоррас (Жозабед, 61), Какута, Лика, Баптистао (Манучо, 73), Буэно.
Огоҳлантиришлар: Фатау (45), Тито (56), Лика (78), Куини (90).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
"Реал" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз! Биз эса бугунги ўйиндан олиб борган репортажимизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90` Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
90` Ҳозиргина майдонга тушган Медран ҳисобни 6:1га кўринишига келтириши мумкин эди. Лекин Алварез жамоасини голдан сақлаб қолди.
89` Сўнгги дақиқаларда "Реал" ўйинни рақибига топшириб қўйди.
87` "Реал" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Лекин Навас дарвозаси томон берилган зарбага аниқлик етишмади.
85` "Реал" таркибида ўзгариш. Бензема ва Бэйл майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Чичарито ва Медран тушишди.
84` Роналдонинг кучли зарбасини Алварез ушлаб қолишга ожизлик қилди. Унинг йўллаган зарбаси Алварезнинг ойоқлари орасини ёриб ўтди. Ҳисоб 5:1 кўринишига келди.
83` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО!!!
81` Стандарт вазиятидан майдон эгалари унумли фойдалана олишмади.
80` Мега-супер кучли зарба! ГАРЕТ БЭЙЛ! Алварезнинг жон ҳолатда ташланиши жамоаси жонига оро кирди. Тўп аввалига дарвозабоннинг қўлига, кейин эса дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.
78` Серхио Рамос бугунги ўйинда энг фаол ҳаракат қилаётган футболчилар қаторидан ўрин олмоқда. У нафақат голди, балким ҳимояда ҳам ўз ишини қойилмақом тарзда бажармоқда. Ўтказиб юборилган голда эса барча айб Хамес Родригез зиммасида қолади.
76` Ўйин темпи пасайди. Жамоалар шошилмасдан секин-аста ҳужумга ўтишмоқда.
74` Кейлор Навас тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Унинг бахтига рақиб футболчисининг боши билан йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади.
73` "Райо Вальекано" сафида ўзгариш бўлди. Баптистао ўрнига Манучо туширилди.
70` "Реал" бурчак зарбасини амалга оширди. Пепенинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
68` "Реал"да ўзгариш руй берди. Хамес Родригез ўз ўрнини Искога бўшатиб берди.
67` Карим Бензема айни дамда ўзининг оптимал спорт формасида эканлигини исботламоқда. Футболчи нафақат ҳужумларни самарали якунлашда жонбозлик кўрсатмоқда, балким ҳужумларни ташкил этишда ҳам энг фаоллардан бири бўлмоқда.
65` Тони Крооснинг киритган голи ҳафтанинг энг чиройли голи бўлишга асосий даъвогарлардан бири...
64` "Реал" "Сантьяго Бернабеу"га йиғилган мухлисларга чиройли ва очиқ футбол намойиш этиб бермоқда. Кетма-кет ҳужумлар ва чиройли ҳаракатлар.
63` Лука Модрич!!!! Хорватиялик футболчи ҳам гол киритиш имкониятига эга бўлганди. Аммо унинг дарвоза томон йўлламочи бўлган зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
62` "Реал" уч дақиқа ичида ўйин тақдирини ҳал этиб қўйди.
60` Роналдо бу сафар Бенземани тўп билан таъминлади ва Карим ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Гол ҳисобга олинди. Лекин такрорий лавҳа шуни кўрсатдики, Карим Бензема яққол оффсайдда қолиб кетганди. Лекин лайнсмен вазиятни ўз назоратидан йўқотди ва голни инобатга олди.
59` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! КАРИМ БЕНЗЕМА!
57` Икки дақиқа ичида иккита гол. Бири оффсайддан, иккинчи қоида бўйича. "Райо Вальекано"нинг голи киритилган вазиятда Баптистао ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. Иккинчи вазиятда эса мезбонлар ҳужум уюштиришди ва Тони Кроос узоқ масофадан Алварез қўриқлаётган дарвозани жуда чиройли тарзда ишғол этди. Брависсимо!
56` ГООООООООООООООООООООООЛ! ГООООООООООООООЛ! ТОНИ КРООС!!!!
55` ГОЛ! "Райо Вальекано" ҳисобни тенглаштирувчи голни киритгандек бўлганди. Лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
53` Модричдан чиройли зарба. Лекин Лука мўлжалда бироз адашди.
52` "Райо Вальекано" ҳисобни тенглаштириш учун олдинга интилмоқда. "Реал" эса тартибли ҳимояланмоқда.
50` Пепени бошини бинт билан боғлашди ва ҳимоячи майдонга қайтди.
48` Пепе рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
46` Иккинчи бўлим бошланди!
45` Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!
45` "Реал" хавфли нуқтадан жарима тўпи ишлаб олди. Гарет Бэйл томонидан берилган зарбага эса аниқлик етишмади.
44` Умуман оддий вазиятда Хамес жарима майдончаси олдида қўпол хатога йўл қўйди ва бу жамоасига қимматга тушди.
44` ГООООООООООООООООООЛ! Буэно! 2:1!
43` Кейлор Навас катта саҳнага чиқмоқда! Титонинг кучли зарбасидан сўнг Кейлор Навас ўзини кўрсатди!
41` Бурчакдан ошириб берилган тўпни Серхио Рамос ҳар доимгидек боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 2:0!
40` ГОООООООООООООЛ! ГООООООООООООООЛ! ГООООООООООООЛ! СЕРХИО РАМОС!
39` Бурчак тўпидан сўнг Карим Бензема боши билан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Лекин тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди.
38` Хамес Родригездан супер зарба! Алварездан эса чиройли "сейв" ва бурчак тўпи.
37` "Райо Вальекано" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда.
35` Марсело чап қанотдан жамоаси ҳужумини давом эттирди. Бразилиялик ҳимоячи тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Бироқ АЛварез бу вазиятда барчадан илдамроқ ҳаракат қилди ва тўпни эгаллаб олди.
34` "Реал" позицион ҳужумга ўтмоқда.
32` Майдон маркази тўлиқлигича "Райо Вальекано" футболчиларига бериб қўйилди.
31` Хавфли вазият! Баптистаонинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди. навас вазиятни назорат қилиб турганди.
29` Тўп назорати меҳмонлар томонга ўтди.
27` Ҳужумлар сони бироз пасайди. Ўйин тезлиги ҳам тушди.
25` "Райо Вальекано" таркибида мажбурий ўзгариш. Инсуа ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Куини туширилди.
23` Оп-па! Криштиано Роналдо дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бораётган вазиятда Фатау ундан тўпни олиб қўйди. Тоза "подкат"! Роналдо эса йиқилди ва ҳакамга қаради. Рефери жим ва ўйинни давом эттириш кераклигини айтди. Бу эса "Олтин тўп"нинг амалдаги соҳибига ёқмади.
22` Серхио Рамоснинг ишончли ҳаракати эвазига хавф бартараф этилди.
21` Буэно! Навас қийинчилик билан тўпни майдондан чиқариб юбришга эришди. Бурчак тўпи.
20` Тўп гоҳ мезбонлар жарима майдончаси олдида, гоҳида меҳмонлар дарвоза томонда юрибди.
19` Ўйин темпини жуда юқори деб бўлмайди. Лекин зерикарли ҳам эмас. Ўртача даражада кечаётган ўйинда ҳар иккала жамоалар ижросидаги ҳужумларни кўрмоқдамиз.
18` КРИШТИАНО РОНАЛДО!!!! Ажойиб имконият! Лекин Роналдонинг жарима майдончаси ичидан дарвозага тепган зарбаси қаерларгадир кетди. Лекин дарвозага эмас....
17` "Реал" ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштирди.
16` "Реал" киритилган голдан сўнг бироз тинчлангандек. "Райо Вальекано"нинг кетма-кет ҳужумлари сал қолса гол билан якунланиши мумкин эди. Навас ва ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишди.
15` "Райо Вальекано" ҳужум қилишда давом этмоқда. Аввалига Рамос, кейинчалик Марсело хавфни бартараф этишди.
14` Роналдо ўз дриблинггини ишга солди ва тўпни ўз услубида дарвозага йўллади. Лекин зарба ижрочининг ўзи кутгандек кучли чиқмади. Алварез ўз ўрнида.
13` "Райо Вальекано" тўпни рақибларидан олиб қўйишди ва олдинга боришга уринишмоқда.
12` "Реал" посбони Кейлор Навас унчалик хавфли бўлмаган ҳужумни бартараф этди. Ҳаммаси жойида. "Реал" ўзининг янги ҳужумини бошламоқда.
11` Почин очилди. Давомий бўладими ёки "Райо Вальекано" курашишни таклиф этадими? Кўрамиз.
10` "Реал"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми самарали якунланди. Роналдо тўпни чап қанотдан очиқ турган Кроосга узатди. Германиялик иқтидор соҳиби эса жарима майдончасида турган Бэйлни қидириб топди ва уэльслик футболчи ўзининг майдонга қайтишини гол билан нишонлади. Ҳисоб очилди.
9` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ГАРЕТ БЭЙЛ!
7` Лука Модрич ташаббусни ўз бўйнига олди ва олдинга интилди. Лекин рақиб ҳимоячиси унинг режасини пайқаб қолди ва ҳимояланишда хатога йўл қўймади.
6` "Райо Вальекано" ҳам олдинга ўтишга уриниб кўрди. Лекин мақсадсиз ҳаракатлар самара келтирмади.
5` Ҳозирча чинақамига хавфли вазиятлар содир этилганича йўқ.
4` Роналдо узоқ масофадан дарвозани мўлжалга олмоқчи бўлди. Зарба ноаниқ чиқди.
3` Ухламаётган "юзерлар"га ҳам камидан "тунги салом"! Чалғимаймиз, ўйинни томоша қиламиз. Ҳа-я, Сиз ўқиб боринг :-)
2` Майдон эгалари ўйинни тезкор ҳужум билан бошлашди. Бензема-Бэйл-Роналдо комбинациясини ҳимоячилар қайтариб қолишга эришишди.
1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Ўйиндан олдин Криштиано Роналдога "Олтин бутса"ни топшириш маросими бўлиб ўтди.
-Ҳа айтганча, бугун дарвозада Икер Касильяс эмас. Карло Анчелотти постни Кейлор Навасга ишониб топширган.
- Криштиано Роналдо ва Пепе ёш болакайлар билан илиқ сўрашиб чиқишди. Чиройли ҳолат. Ёш бўлажак футбол юлдузлари эса бениҳоят хурсандлар...
- Жамоалар бир-бирлари билан "салом-алик"ни амалга оширишмоқда. Энди секин-аста майдонга тушиб келишади.
- Баҳсни "СА"да Сиз азиз футбол шинавандалари билан "нетбук" ва ТВ қаршисида ўтирган Шаҳбоз Беғамов кузатиб боради.
- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионатининг 11-туридан ўрин олган "Реал" - "Райо Вальекано" учрашувидан ўз репортажимизни бошлаймиз.
"Реал" жамоасининг тунги бедор мухлислари сайтимизни "янгилаб" туришни унутишмасин, асосийси "ухлаб" қолиш йўқ!
- Учрашув соат 00:00да бошланади.
Испания чемпионати, 11-тур.
"Реал" - "Райо Вальекано" 5:1
"Сантьяго Бернабеу".
Бош ҳакам: Педро Перез.
Голлар: Бэйл (9), Рамос (40), Буэно (44), Кроос (56), Бензема (59), Роналдо (83).
"Реал": Кейлор Навас, Пепе, Рамос, Марсело, Начо, Кроос, Хамес (Иско, 68), Бэйл (Чичарито, 85), Модрич, Роналдо, Бензема (Медран, 85).
"Райо Вальекано": Алварез, Тито, Инсуа (Куини, 25), Ба, Кастро, Фатау, Трашоррас (Жозабед, 61), Какута, Лика, Баптистао (Манучо, 73), Буэно.
Огоҳлантиришлар: Фатау (45), Тито (56), Лика (78), Куини (90).
Фикрлар