UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  0 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  1 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  23 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  21 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  5 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16

"Реал" йирик ғалабани тантана қилди Янгиликлар

"Реал" йирик ғалабани тантана қилди

"Реал" - "Атлетик" учрашуви тафсилотларини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Испания чемпионати, 7-тур.

"Реал" - "Атлетик" 5:0

"Сантьяго Бернабеу" стадиони.

Бош ҳакам: Алехандро Эрнандез.

Голлар: Роналдо (3, 55, 89), Бензема (41, 69).

"Реал": Касильяс, Пепе, Рамос (Варан, 46), Марсело, Карвахаль, Кроос (Ильярраменди, 74), Родригез, Бэйл, Модрич, Роналдо, Бензема (Иско, 79).

"Атлетик": Ирайзоз, Лапорт, Гурпеги, Балензиага, Эйчберриа (Гомес, 46), Иттураспе, де Маркос, Сусаета (Лопез, 72), Рико, Муниаин (Хабиер, 75), Гиллермо.

Огоҳлантиришлар: де Маркос (25) Рамос (28), Баленсиага (34).

                            

                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                               ЯНГИЛАШ



- "Реал" навбатдаги ғалабасини нишонламоқда. Барча "Реал" мухлислари ушбу йирик ғалаба билан табриклаймиз!


90` УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


88` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО! ХЕТ-ТРИК!


81` Икер Касильяс жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолмоқда. Фернандеснинг зарбасини Икер бартараф этишга эришди.


79` "Реал"да сўнгги ўзгариш. Бензама майдонни тарк этди. Иско қолган дақиқаларда учрашувни давом эттиради.


76` Меҳмонлар сафида ҳам ўзгариш. Муниаин ўз ўрнини Хабиерга бўшатиб берди.


75` "Реал" таркибида ўзгариш. Тони Кроос ўрнига Илярраменди туширилди.


74` "Реал" олдинга боришга "эринчоқлик" қилмоқда. Карло Анчелотти шогирдлари яна бир неча маротаба гол уришлари мумкин эди. Лекин жамоа ўз кучини тежаб ўйнамоқда. Асосий масала ҳал этилган.


70` Роналдо Карим Бенземани тўп билан таъминлади ва франциялик ҳужумчи ҳам учрашувдаги ўзининг иккинчи голини уришга муваффақ бўлди.


69` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! Карим Бензема!


64` Роналдо жарима майдончаси маркази томон турган Бэйлни қидириб топди. Гарет Бэйл томонидан йўналтирилган зарбани рақиб посбони ушалб олишга эришди.


60` Гомеснинг кучли зарбасини Касильяс қайтариб қолмоқда! Хавфли зарба бўлганди, лекин мадридликлар посбони ўз ўрнида.


58` Хамеснинг пасидан сўнг Бэйл ҳам гол уриш имконига эга бўлганди. Лекин унинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.


55` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО! Гарет Бэйлнинг тўп оширишидан сўнг Роналдо учрашувдаги дублини расмийлаштирмоқда.


50` "Атлетик" иккинчи бўлимни биринчисидан кўра яхшироқ бошламоқда. Ниҳоят "Реал" ҳимоячиларига ҳам иш топилиб қолди.


47` "Атлетик" сафида ҳам ўзгариш. Беньят ўрнига Гомес туширилди.


47` "Реал"да ўзгариш. Варан Рамоснинг ўрнида иккинчи бўлимда ҳаракат қилади.


46` Иккинчи бўлим бошланди!


45` Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!


43` "Реал" бугун ўз ҳужумлари орқали "Атлетик" ҳимоячиларига енгил нафас олишга имкон беришмаяпти.


41` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! КАРИМ БЕНЗЕМА! Лука Модричнинг тўп оширишидан сўнг ҳаммадан баланд сакраган Бензема таблодаги ҳисобни 2:0га етказди.


38` Бэйл бугун жуда фаол.


35` Бэйл ўзининг қанотидан "рейд" уюштираётган бир пайтда Баленсиага тўпга қўли билан тегди. Ҳакам эса чўнтагидан сариқ карточкани олди.


33` Роналдо бу сафар лайнсменнинг байроқчаси кўтарилишига сабаб бўлди.


29` Рамос ҳам ўзининг сариқ карточкасини ишлаб олди.


27` де Маркос Марселога нисбатан қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантириш олди. Белгиланган жарима тўпи хавфли бўлиши мумкин эди. Аммо Хамеснинг етказиб берган тўпини рақиб футболчилари бартараф этишга эришишди.


26` Роналдо Хамесни қанотдан "қочириб" юборди. Лекин Родригезнинг жарима майдончаси томон ошириб берган тўпини "Атлетик" ҳимоячиси қайтариб юборди.


22` Бензема яна оффсайдда қолиб кетмоқда.


20` Футболчилар тўқнашуви кўп кузатилмоқда. Бу сафар Рамос ноқулай йиқилди.


17` Роналдо ва Бэйлдан ажабтовур ҳаракатлар...


15` Беньят ва Карвахаль тўп учун курашда тўқнашиб кетишди. Ҳар иккала футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


12` Бэйл ўз қанотидан ҳужум бошлади. Лекин унинг узатиб берган тўпига эгалик қилмоқчи бўлган Бензема ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.


10` Криштиано Роналдо! Ирайзоз! Роналдо икки ҳимоячи ўртасидан дарвоза томон зарба берди. Лекин меҳмонлар посбони бу вазиятда Роналдонинг режаларини бирбод қилмоқда.


8` "Атлетик" ҳозирча ўйин даражасига тушиб олганича йўқ. Улар ҳам бугун шунчаки тўп тепиш учун келишмаганликларини исботлашга уриниб кўришлари аниқ.


7` "Реал" учрашув дебютини ажойиб тарзда бошлади. Тезкор киритилган голдан сўнг майдон эгалари ўзлари истагандек ҳаракат қилишлари мумкин.


5` Учрашувда тезкор гол киритилди. Бу воқеалар ривожига қандай ўзгартириш кирита олар экан? Буни кўрамиз.


3` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО!!!! Бэйлнинг тўп узатишидан сўнг Роналдо Ирайзоз қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди, 1:0!


1` Учрашув бошланди!


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионатининг 7-тур учрашуви "Реал" - "Атлетик" жамоалари ўртасида беллашувдан репортажимизни бошлаймиз.


- Учрашув соат 00:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика