UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  0 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  1 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  5 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  0 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  6 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   0 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  1 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  24 14:29Эндрик "Реал"да 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   28 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  5

"Аждарлар"нинг тарихий ғалабаси ёхуд "Бунёдкор" - "Насаф" 1:2 Янгиликлар

"Аждарлар"нинг тарихий ғалабаси ёхуд "Бунёдкор" - "Насаф" 1:2

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Олий лига, 21-тур.

"Бунёдкор" - "Насаф" 1:2

Голлар
:
Илҳом Шомуродов 2, - 0:1 (Артур Геворкян),
Артур Геворкян 84, - 0:2
Темур Аюпов 86, пенальти - 1:2 (Сато Минори)

"Бунёдкор":
45.Акбар Тўраев, 4. Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров (Акромжон Комилов, 53), 8.Жавлон Иброҳимов, 13.Иван Милошевич, 15.Ислом Иномов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Самир Бекрич (Сато Минори, 66), 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Достон Ҳамдамов, 33.Олег Зотеев (Темур Аюпов, 74).

“Насаф”
: 30. Ўткир Юсупов, 4. Мақсуд Каримов (Шоҳруҳ Гадоев, 65), 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов, 14. Лазиз Убайдуллаев, 17. Артур Геворкян, 19. Игорь Таран (Одил Ҳамробеков, 46), 20. Эркин Бойдуллаев, 23. Шерзод Аъзамов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов.

Захирадагилар:1. Михаил Наумов, 7. Акромжон Баҳриддинов, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 27. Илҳом Юнусов, 29. Улуғбек Дадабоев, 33. Одилжон Ҳамробеков, 38. Дониёр Нарзуллаев. 


                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ

90+4. ЎЙИН ТУГАДИ! "Насаф" ўз тарихида илк бор Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этди!

90+3. Гадоев! Жарима майдонига яқинлашиб келиб зарба берди! Ноаниқ

90+2. Минорини марказда йиқитишди, жарима тўпини "қалдирғочлар" амалга оширишади. Хайрулла Каримов тўпни жарима майдонига узатди. Зотеевнинг зарбаси йўлига Бойдуллаев тўғаноқ бўлди!

90+2. Иван Милошевич ҳужумчиларга ёрдамга келди, у ҳозир фақат ҳужумда юрибди

90. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. Мезбонлар бурчак тўпи ишлаб олишди. Бурчакдан оширилган тўпни Аюпов боши билан дарвозага йўллади, Юсупов ўз ўрнида.

89. "Бунёдкор" ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга ўтмоқда.

87` ГОООООООООООООООООООЛ! ТЕМУР АЮПОВ! Темур Аюпов белгиланган 11-метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди, 1:2!

86` ПЕНАЛЬТИ! "Насаф" дарвозаси томон пенальти!

84` ГОООООООООООООООООООООООЛ! АРТУР ГЕВОРКЯН! Белгиланган жарима зарбасини Артур Геворкян қойилмақом тарзда амалга оширди ва чиройли гол муаллифига айланди!

84` "Насаф"нинг тезкор қарши ҳужуми! Артур Геворкян рақиб жарима майдончаси томон кириб борди ва тўпни Одил Ҳамробековга ташлади. Рақиб ҳимоячиси эса Ҳамробековга нисбатан қўполлик ишлатди. Жарима зарбаси.

81`
Жавлон Иброҳимов олдинга интилаётган Артур Геворкянни тўхтатиб қолди. Тактик фол.

79`
"Бунёдкор" ушбу стандарт вазиятидан ҳам наф чиқара олмади.

77`
"Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужуми. Жарима тўпи белгиланди.

75`
"Насаф" жарима тўпи тепди. Жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпга зарба берадиган одам топилмади. Қўшимчасига Шоҳруҳ Гадоев рақибига нисбатан қўпол ўйнади деб топди бош ҳакам.

74`
"Бунёдкор" сафида ўзгариш. Олег Зотеев ўрнига Темур Аюпов тушди.

73`
"Насаф"нинг қанотлари анча жонланди. Ҳужумлар асосан қанотлар орқали уюштирилмоқда. Лекин иккинчи бўлимда Акбар Тўраевга етарлича "иш" топилмаяпти.

71`
Меҳмонлар ҳам олдинга боришмоқда. Шоҳруҳ Гадоевнинг майдонга тушиши уларнинг ўйинига тезкорликни олиб кирса ажаб эмас.

69`
Шуҳрат Муҳаммадиев ўз қанотидан ёриб кирди ва тўпни Шомуродовга ташлади. Аммо Илҳом Шомуродов бу вазиятда тўпни дарвозага йўллай олмади.

67`
Ислом Иномовнинг қанотдан ошириб берган тўпини Ўткир Юсупов ушлаб олди.

66`
Самир Бекрич ўз ўрнини Сато Минорига бўшатиб берди.

66`
Артур Геворкяннинг жаримадан берган зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди. Қайтган тўпга яна зарба берган Артур мўлжалда анча адашди.

65`
Мақсуд Каримов ўрнига Шоҳруҳ Гадоев майдонга тушди.

64`
Артур Геворкян рақиб жарима майдончаси олдида тўхтатиб қолинди. Жарима тўпи.

63`
Ўткир Юсуповни Марат Исмоилов оғзаки огоҳлантирди.

62`
Шоҳруҳ Гадоев майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда. У кимни алмаштиради?

61`
Достонбек Ҳамдамовнинг жаримадан тепган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

60`
"Бунёдкор" хавфли нуқтадан жарима тўпи тепади.

59`
"Бунёдкор"нинг узоқ ўйлаган ҳужуми анча чузилиб кетди.

57`
"Бунёдкор"нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми Ислом Иномовнинг ноаниқ паси туфайли узилиб қолди.

56`
Забихилло Ўринбоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

53`
"Бунёдкор" таркибида ўзгариш. Анвар Ғофуров ўз ўрнини Акромжон Комиловга бўшатиб берди.

51`
Шуҳрат Муҳаммадиев ҳимояда ишончли ҳаракат қилди ва рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди.

50`
Майдон эгалари позицион ҳужумда ҳаракат қилишди. Бироқ меҳмонлар ҳимоясини ёриб ўтиш уларга ҳозирча насиб этмаяпти.

49`
Сардор Собирхўжевга нисбатан қоида бузилди.

48`
"Бунёдкор" иккинчи бўлимни ҳужумкорлик билан бошлади.

46`
"Насаф" сафида ўзгариш. Игорь Таран ўрнига Одил Ҳамробеков тушди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45`
Биринчи бўлимга ҳакам 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

45`
"Бунёдкор" аъзоси Сардор Собирхўжаевнинг узоқдан берган зарбасини Ўткир Юсупов ушлаб олди.

44`
"Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.

42`
Ўйин меҳмонлар жарима майдончаси олдида кечмоқда.

40`
Ўйиннинг ички динамикаси анча юқори.

39`
Анвар Ғофуровнинг узоқдан йўллаган зарбасини Ўткир Юсупов қийинчилик билан қайтариб юборди.

38`
Дастлабки 20 дақиқани меҳмонлар яхши бошлашди. Қолган дақиққаларда "қалдирғочлар" ҳужум қилишмоқда.

36`
"Насаф" айни дақиқаларда ҳимояланиш билан банд.

34`
Бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор ёки йўқлигини қайд этиш осон эмасди. Такрорий лавҳада Бекрич оффсайдда эмасдек туюлгандек бўлди.

33` Гол! Сардор Собирхўжаевнинг йўллаган кучли зарбасини Ўткир Юсупов қайтарди. Қайтган тўпга зарба берган Бекрич голи инобатга олинмади. Ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

31`
"Бунёдкор" бурчак тўпи ишлаб олди. Навбатдаги имконият.

30`
Майдон эгалари ташуаббусни ўз қўлларига олишди. Меҳмонлар бироз сустлашишди. Бир қатор уюштирилган ҳужумлар хавфли чиқди, аммо гол бўлгани йўқ.

28`
Эркин Бойдуллаевнинг Таран томон ошириб берган тўпини Милошевич бартараф этиб қолди.

27`
Олег Зотеевнинг кучли зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Хавфли зарба бўлганди.

26`
Забихилло Ўринбоевнинг фаоллиги жамоасига наф келтириши мумкин эди. Бу вазиятда меҳмонлар ҳимояси ишончли ҳаракат қилди.

25`
"Бунёдкор"нинг хавфли ҳужуми. Ҳозир омад меҳмонлар томонида бўлди.

23`
Ботир Қораевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Қораев майдонда ётибди. Шифокорлар майдонга чиқиб келишди.

21`
Артур Геворкян дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди. Лекин Акбар Тўраев тўпга биринчи бўлиб чиқиб келди ва хавфни бартараф этди.

20`
Майдонда кескин кураш кечмоқда.

18`
Шуҳрат Муҳаммадиев анча фаол. Унинг бир ўзи бир неча рақибларини алдаб ўтмоқда. Ҳозир унга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

17`
"Бунёдкор" аста-секинлик билан ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда. Аммо уларнинг ташкил этаётган ҳужумлари ҳозирча якунланмай қолмоқда.

16`
Сергей Лушан ўз шогирдлари ўйинидан қониқмаяпти.

15`
Самир Бекрич майдон эгалари уюштирган ҳужумни ўзининг кучли зарбаси билан голга айлантириши мумкин эди. Аммо унинг йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

14`
"Насаф" ҳужум қилишда давом этади. Артур Геворкян-Муҳаммадиев-Таран комбинациясини қаршиликлар ҳужумчиси самаралари тарзда якунлай олмади. Унинг дарвоза томон тепган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

13`
"Насаф" футболчилари тўпни назорат қилиб туришибди. Ҳужумга ўтишга шошилишмаяпти.

12`
"Бунёдкор" аъзолари оддий вазиятларда тўп узатишда хатога йўл қўйишмоқда.

11`
Достон Ҳамдамов қарши ҳужумда қочиб кетди ва Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвоза томон зарба йўллади. Аммо меҳмонлар посбони ўз ўрнида.

10`
"Насаф" жарима тўпини амалга оширди. Лекин бу самарасиз якунланди.

8`
Олег Зотеев майдон маркази олдида Шомуродовга нисбатан қоидани бузди. Шомуродовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

6`
Тўп меҳмонлар назоратида. Ҳозирча кичик устунлик "Насаф" жамоаси қўлида.

5`
"Бунёдкор" ҳам ўтказиб юборилган голдан сўнг олдинга интилди. Аммо меҳмонлар ҳимояси ҳозирча аниқ ҳаракат қилмоқда.

4`
Рўзиқул Бердиев шогирдларининг "прессинг"идан сўнг Акбар Тўраев тўпни тепишда хатога йўл қўйди. Якунда бу ҳужум гол билан якунланди.

3`
Меҳмонлар учун анча омадли старт.

2` ГОООООООООООООООООООООЛ! ИЛҲОМ ШОМУРОДОВ!
"Насаф" бурчак тўпини амалга оширди. Жарима майдончасидан қайтган тўпни Артур Геворкян яна жарима майдончаси ичига ошириб берди ва "аждарлар" ҳужумчиси Илҳом Шомуродов тўпни боши билан дарвозага жойлади, 0:1!

2`
"Насаф" рақиб жарима майдончаси олдида "прессинг" уюштирмоқда.

1` Учрашув бошланди!


- Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

- Бугунги марказий ўйин бронза медаллари учун баҳс. Қайси жамоа ғалаба қозонса, ўша клуб 3-ўринни эгаллаш учун ажойиб имкониятга эга бўлади.

- Ҳозиргача Қаршининг "Насаф" жамоаси Тошкентда "қалдирғочлар"ни мағлуб этишни уддасидан чиқа олмаган.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Олий лига 21-турининг марказий беллашуви "Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу баҳсдан сайтимиз орқали матнли онлайн репортажимизни бошлаймиз.

- Учрашув соат 18:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика