UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  0 23:59Испания Кубоги. "Атлетико" - "Барселона". Асосий таркиблар маълум!  4 23:57АПЛ. "Брентфорд" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  3 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  1 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  24 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  3 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  14 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1

Ўсмирларимиз биринчи ўйинда ғалаба қозонишди (фотогалерея) Янгиликлар

Ўсмирларимиз биринчи ўйинда ғалаба қозонишди (фотогалерея)

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) “Жар” стадионининг иккинчи майдонида Эрон ўсмирларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Хабарингиз бор, Эрон термаси билан учта назорат ўйини ўтказиш режага киритилган ва шундан биринчиси бўлиб ўтди. Навбатдаги икки ўйин 18 ва 20 август куни яна “Жар” стадионида ўтказилади. 

Биринчи беллашувда Дилшод Нуралиев шогирдлари рақиб устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўсмирларимиз ҳар бир бўлимда биттадан гол уришди. Биринчи таймда Иброҳим Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Иззатилла Абдуллаев ҳисобни 2:0га етказди.

Умуман олганда ўйин тенг курашлар остида кечди. Эронликлар ҳам ёмон таассурот қолдиришмади. Улар дастлабки йигирма дақиқани яхши ўтказишди, кейин эса ўйин тизгинини бўшаштириб юборишди. Бундан вакилларимиз унумли фойдаланиб, кетма-кет ҳужумларни ташкил этишди.

Қизиғи шундаки, баҳс якунига етгач, эронликлар таклифига кўра пенальтилар серияси амалга оширилди. Аммо бунда 5:4 ҳисобида форсийларнинг қўли баланд келди.

Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон (U-17) - Эрон (U-17) - 2:0
Голлар:
Иброҳим Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев.
Ўзбекистон: Сарвар Каримов, Акром Комилов, Одил Ҳамробеков, Иброҳим Абдуллаев, Жамшид Болтабоев, Шаҳзод Очилов, Равшан Хурсанов, Ислом Каримов, Жавоҳир Сиддиқов, Иззатилла Абдуллаев, Акобир Тўраев.
Ҳакамлар: А.Асимов, Р.Серазетдинов, А.Усмонов, В.Агишев.

18 август. “Жар” стадиони. 

Хайрулла Холиқов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика