UZ

Сўнгги янгиликлар

13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  0 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  3 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0

500-расмий учрашувини ўтказган Анвар Бердиевга ПФЛнинг махсус эсдалик совғаси топширилди Янгиликлар

500-расмий учрашувини ўтказган Анвар Бердиевга ПФЛнинг махсус эсдалик совғаси топширилди

Миллий футболимизда юбилей учрашувлар ўтказаётган афсонавий футболчилар сони ортиб бормоқда.

Хабарингиз бор, яқиндагина Игнатий Нестеровга 400-ўйинни ўтказгани учун эсдалик совғаси топширилган эди. Профессионал Футбол Лигаси бундан буён юбиляр футболчи ва мураббийларни алоҳида эътироф этиб боришни ўзига хос анъанага айлантиради.

Олдинроқ хабар берилганидек, PEPSI Суперлигаси 15-тур учрашувлари доирасидаги “Нефтчи” – “Пахтакор” учрашувида афсонавий футболчи Анвар Бердиев ўз фаолиятидаги 500-расмий ўйинини ўтказганди. Кеча “Нефтчи” – “Қизилқум” ўйини олдидан Бердиевга Профессионал Футбол Лигаси томонидан махсус эсдалик совғаси топширилди.

Таъкидлаш жоизки, 40 ёшни қаршилаган маҳоратли футболчи фаолияти давомида “Машъал”, “Насаф”, “Нефтчи”, “Бунёдкор” ҳамда “Андижон” жамоаларида тўп сурган. Анвар Бердиев Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Маҳоратли футболчи ҳисобида 225 та гол мавжуд.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика