UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  0 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  2 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  1 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  3 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0 08:05Серия А. "Милан" - "Кальяри" 5:1   0 08:00Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:55Серия А. "Наполи" - "Болонья" 0:2   0 07:34Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  32 01:25"Реал" ҳимоячиси сўнгги 5 йилда Ла Лигадаги битта ўйинда илк бор гол ва ассист қайд этди  3 00:40АПЛ. "Ноттингем" - "Челси" 2:3   0 00:35АПЛ. "Тоттенхэм" - "Бернли" 2:1   0

5 та бонус, Леон Эдвардс билан жанг, UFCдаги 9 йиллик тажриба. Маҳмуд Мурадовнинг бўлажак рақиби ҳақида нималар маълум? Янгиликлар

5 та бонус, Леон Эдвардс билан жанг, UFCдаги 9 йиллик тажриба. Маҳмуд Мурадовнинг бўлажак рақиби ҳақида нималар маълум?

Шу ҳафта UFC Лондонда турнир ўтказади.

UFC Fight Night 224 турнири ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов жанг қилиши билан эътиборга молик. 

Маҳмуд учун UFC'да ҳисоб бўйича 6-жанг бўладиган мазкур тўқнашув ҳамюртимиз учун катта аҳамиятга эга. Чунки Мурадов учун охирги иккита жанг муваффақиятсиз кечган. Промоушендаги дастлабки учта жангдан сўнг учралган иккита мағлубиятдан кейин Мурадовнинг келажаги бироз сўроқ остида қолган. Лекин тажрибали рақиб устидан қозонилган ғалаба Маҳмуд учун навбатдаги эшикларни очиб беради. 


Рақиб - Брайан Барберена. У Леон Эдвардс, Колби Ковингтон ва Рафаэль дос Аньос билан жанг қилган, 5 маротаба бонусга эга бўлган, промоушенда катта тажрибага эга

Маҳмуднинг бу сафарги рақиби анойилардан эмас. Америкалик Брайан Пауль Барберена. 1989 йилнинг 3 май куни Калифорнияда туғилган. 2009 йилдан бери профессионал ММА билан шуғулланиб келади. Отаси колумбиялик. Шу сабабли жанглари давомида АҚШ ва Колумбия байроқларини кўтариб чиқади. Базаси Бразилия жиу-житсуси. 

UFCгача "Dakota Fighting Championships" ва "King of the Cage" промоушенларида жанг қилган. 2014 йилда 9-2 рекорд орқали UFC билан шартнома имзолаган. Ўша йили 13 декабрь куни промоушеннинг енгил вазнида Жо Элленбергерга қарши дебют қилган ва рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этган.


Унинг рақиблари рўйхатига назар ташлайдиган бўлсак, Колби Ковингтон, Леон Эдвардс, Рафаэль дос Аньос...


Материалнинг тўлиқ қисми Olamsport.com сайтида > > > 5 та бонус, Леон Эдвардс билан жанг, UFCдаги 9 йиллик тажриба. Маҳмуд Мурадовнинг бўлажак рақиби ҳақида нималар маълум?

Муаллиф : Aziz Tukhtamuradov
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика