UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  0 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  3 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  2 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  4 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  10

4та ўйин ўтказадиган Эрон 27 май, 3та ўйин ўтказадиган Ўзбекистон 21 май куни йиғилади Янгиликлар

4та ўйин ўтказадиган Эрон 27 май, 3та ўйин ўтказадиган Ўзбекистон 21 май куни йиғилади

Хабарингиз бор, июнь ойида марказлашган тартибдаги ЖЧ саралаш баҳслари ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ўйинларга тайёргарликни 21 майдан бошлаши маълум қилинди. Шундай қилиб терма жамоага номзод футболчилар 21 май куни Тошкентда тўпланади. Тўхтаб қолган ЖЧ саралашдаги илк ўйинни 7 июнь куни ўтказишимизни ҳисобга олсак, терма жамоа 17 кун (!) олдин йиғилади. 

Маълум бўлишича, 21 май куни жам бўладиган терма жамоа бир ҳафталик йиғинни Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ ёнбағирларида олиб боради. Бир ҳафталик йиғиндан сўнг вакилларимиз Дубайга йўл олиб, у ерда 29 май куни Австралияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. 

Шундан сўнг миллий жамоа тўғри Саудия Арабистони томон парвоз қилади ва Ар Риёдда 7 июнь куни бўладиган ўйинга ҳозирликни давом эттиради. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш иккинчи босқичидаги охирги 3та учрашувни Сингапур (7 июнь), Яман (11 июнь) ва Саудия Арабистонига (15 июнь) қарши ўтказади. Жамоа олдига ҳар учала баҳсда ғалаба қозониш вазифаси қўйилган. 

Эрон терма жамоаси ҳам ўз режаларини маълум қилди. Биздан фарқли ўлароқ эронликларни олдинда 4та расмий баҳс кутмоқда. Улар Манамада ўтказиладиган марказлашган мусобақада Гонконг (3 июнь), Баҳрайн (7 июнь), Камбоджа (11 июнь) ва Ироқ (15 июнь) термаларига қарши майдонга тушишади. Эътибор беринг, Эрон терма жамоаси илк учрашувни 3 июнда ўтказади, аммо бу ўйинга тайёргарликни 17 кун олдин бошламайди, балки бир ҳафта қолганида, яъни 27 майдан йиғилади. 

27 май куни йиғиладиган Эрон терма жамоаси Теҳронда уч кунлик машғулот ўтказиб, 31 май куни Баҳрайнга учиб кетади. Улар ўйиндан икки-уч кун олдин манзилга етиб боришади. Биз эса биринчи ўйиндан бир ҳафта олдин Саудияда бўламиз. Фарқи шундаки, Эрон терма жамоаси ҳеч ким билан ўртоқлик учрашуви ўтказмайди. Ҳар ҳолда ҳозирча бу ҳақда маълумот берилмаган.

Кўриниб турибдики, бизда тайёргарлик Эронга нисбатан анча жиддий ва узоқ давом этади. Терма жамоа манфаати учун ички чемпионат салкам бир ойлик танаффусга чиқади. Айтайлик, Австралия билан ўйин ҳал қилингани бу жуда яхши. Расмий баҳслар олдидан ўртоқлик учрашуви ўтказиш доим фойда беради. Лекин унгача ҳам Суперлигада ҳеч бўлмаса битта турни ўтказиб олишимиз мумкин эди. Ҳар ҳолда қўшимча битта турда майдонга тушиш футболчиларга Чимёнда бир ҳафталик машғулотдан кўра кўпроқ ёрдам берарди деган фикрдаман.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика