Globoesporte: "Аргентина финалда Эрматов ишлмаслигини қаттиқ хоҳлади"
12 июл 2014 16:45
Янгиликлар
Globoesporte: "Аргентина финалда Эрматов ишлмаслигини қаттиқ хоҳлади"
Бразилиянинг Globoesporte нашри Аргентина терма жамоаси делегациясининг финалдан олдинги ҳаракатларини қоралаб чиқди.
Бразилия матбуотининг хабарига кўра, Аргентина терма жамоаси маъмурияти финал ўйинига италиялик Никола Риццолини тайинланишига эришишди. "Альбиселеста" Бразилиядаги мундиалда энг яхши рейтингга эга бўлган ўзбекистонлик Равшан Эрматовнинг финалга тайинланишига кескин қарши чиққан.
Германия термаси эса ўзбекистонлик Эрматов ва швед Эрикссоннинг номзодини маъқуллаганди.
Қизиғи Никола Риццоли ушбу мундиалда Аргентинанинг учинчи ўйнида ишлайди. Бунга қадар италиялик ҳакам "альбиселеста"нинг Нигерия (3:2) ва Бельгияга қарши (1:0) ўйинларда ишлаганди.

Фикрлар