

Фарғоналиклар Ўзбекистон МТЖ аъзоси Жамшид Искандаров билан шартнома тузган ва яқин орада ушбу трансферини эълон қилади.
Маълумот учун, Жамшид сўнгги уч мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказди. Ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 31 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голга ассист қайд этди.



