

Саудия Арабистони клуби 25 ёшли вингер учун 55 миллион евро ҳамда бонус сифатида 4 млн евро таклиф қилган, деб хабар бермоқда журналист Бен Жейкобс. Томонлар ҳамон потенциал битим тузилмасини муҳокама қилишмоқда.
"Ал Ҳилол", шунингдек, футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олиш устида ҳам иш олиб бормоқда.
Ўтган мавсумда Мартинелли клуб сафида 53 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган. ЖЧ-2026 да эса у 4 та ўйинда 1 та гол урган.



