"Манчестер Юнайтед" қишда "Аталанта" етакчисини қўлга киритмоқчи

Alisher
15 дек 2024, 14:04
"Манчестер Юнайтед" босслари "Аталанта"нинг бразилиялик хавбеки Эдерсон билан шартнома имзолаш имкониятларини кўриб чиқишмоқда.

Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда. "Қизил иблислар" бергамоликлар ярим ҳимоячисини юқори баҳолашади ва қишки трансфер ойнасидаёқ бразилияликнинг хариди бўйича таклиф бериши мумкин. Футболчининг ўзи ҳозирча "Аталанта"дан кетиш хоҳишини билдирмади. Ўйинчининг хизматларига "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ҳам қизиқмоқда.

Эдерсон жорий мавсум "Аталанта" сафида 22та ўйинда 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Transfermarkt ярим ҳимоячини 40 млн еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Plettigoal