UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  5 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1051

Превью. "Насаф" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Пахтакор"

10-турнинг марказий учрашуви Қаршидаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади.
«НАСАФ» – «ПАХТАКОР»
1 июнь. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00.
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, В.Нажафалиев
Назоратчи: В.Валицкий.

“Насаф” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 34 бора тўқнаш келишган. Шулардан 19тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 8та ўйинда ғолиб аниқланмаган. “Насаф” ҳозирга қадар “Пахтакор”ни 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 48:26 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 65 очкони, “Насаф” эса 29 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Насаф” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Аждарлар”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси ҳам 4:0 бўлиб турибди.

2013 йил “Пахтакор” майдонидаги баҳс тақдирини Владимир Козакнинг жарима тўпидан урган голи ҳал қилганди – 1:0. Қаршида ҳисобни Мақсуд Каримов очганди. Иккинчи бўлимда бунга ҳозир Малайзияда ўйнаётган Дилшод Шарофетдинов жавоб берганди – 1:1.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

20.09.2013 «Насаф» - «Пахтакор» 1:1
19.10.2012 «Насаф» - «Пахтакор» 0:2
09.11.2011 «Насаф» - «Пахтакор» 1:1
05.06.2010 «Насаф» - «Пахтакор» 1:1
25.10.2009 «Насаф» - «Пахтакор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Қаршида бу жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг 6тасида “Насаф”, 5тасида “Пахтакор” зафар қучган. Қолган олти ўйинда эса дуранг қайд этилган. “Аждарлар” ўз майдонларида охирги марта бу рақибни 2006 йил мағлуб этишган. Ундан кейинги олтита баҳсда тўртта дуранг қайд этилган ва учтасида “шерлар” ғалаба қозонишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика