UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  116 20:50Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  20 20:50Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  5 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  1 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  2 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  14 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  20 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена Амазония” (Манаус) Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена Амазония” (Манаус)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар Сан Паулу шаҳридаги “Арена де Коринтианс”, Натал шаҳрида барпо этилган “Арена дас Дунас” ҳамда Манаусдаги “Эстадио Кастелан” стадионлари ҳақида маълумот бергандик.

Бразилиядаги мундиал учун катта стадионлар қуриб ташланди. Лекин Жаҳон чемпионати ўтиб бўлганидан сўнг ушбу стадионларнинг кўпчилиги клубларга тегишли бўлмайди. Манаус шаҳрида ҳам 43 минг ўринли стадион қурилди, бироқ унда қайси клуб ўйнаши ҳозирча номаълум.


 
"Арена Амазония" стадиони кейинчалик фақат футбол ўйинлари учун хизмат қилмайди. Унинг ёнидаги меҳмонхоналар, ресторанлар, барлар, магазинларда инсонлар кўнгилочар тадбирларда иштирок этишлари мумкин. Стадион атрофида ўрмон ва бошқа табиий ўсимликларга бой боғлар бор.
 
Стадионнинг ўзи ҳозир анча оммалашиб қолган экологик маҳсулотлардан қурилди. Бу аренада гуруҳ босқичининг тўртта ўйини бўлиб ўтади. Кейинчалик 40 мингдан ошиқ томошабинга мўлжалланган стадионда Бразилиянинг тўртинчи дивизиони ва Амазонас штати клублари ўйинларини ўтказишлари режалаштирилган.

 

Тўлиқ номи: "Arena da Amazônia"
Қурилиш бошланган: 2011 йил
Стадион қуриб бўлинган: 2014 йил 9 март
Стадион эгаси: Амазонас штати ҳокимияти
Стадион сиғими: 42374
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: arenadaamazonia.com.br



Қизилқарли фактлар
Ушбу стадион атрофида дунёдаги энг катта ўрмонлардан бири бўлган шаҳарда жойлашган;

Стадион томидаги махсус қурилмалар сувларни тўплайди, кейинчалик бу сувларни майдонни суғориш ва хўжалик ишларида ишлатиш мумкин;

Ёритиш тизимлари қисман қуёш энергияси орқали ишлайди;

Мусобақа тугагач стадионда турли концертлар ва кўргазмалар бўлиб ўтади.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
14 июнь

Англия – Италия

18 июнь
Камерун - Хорватия

22 июнь
АҚШ - Португалия

25 июнь
Гондурас - Швецария


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика