"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади
12 фев 13:57
Янгиликлар
"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади
Бу ҳақда Championat.asia сайти мухбири Толибжон Қосимов хабар берди.
"Шерлар" польшалик ҳужумчи Пётр Пажишек билан шартнома имзолаш арафасида.
Футболчи тез орада Тошкентга учиб келади ва тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг томонлар ўзаро шартнома имзолайди", – дейилади хабарда.

32 ёшли ҳужумчи фаолияти мобайнида "Де Графсхап", "ПЕК Зволле", "Эммен" (Нидерландия), "Чарльтон Атлетик" (Англия), "Сент-Трюйден", "Моленбек" (Бельгия), "Раннерс" (Дания), "Пяст", "Погонь" (Польша), "Фрозиноне" (Италия) ва "Леганес" (Испания) жамоаларида ҳаракат қилган, шунингдек, Польша терма жамоасининг U-17, U-18, U-19, U-20 ва U-21 терма жамоаларида ўйнаган.
У ўтган йили Финляндиянинг "КуПС" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, 17 ўйинда 11 та гол урган. Transfermarkt портали уни 450 минг еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар