UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  0 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  8 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  17 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  7 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  12 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   13 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1

Винисиус: "Биз доим бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз" Янгиликлар

Винисиус: "Биз доим бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз"

Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор УЕФА Чемпионлар Лигасининг умумий босқичида "Монако"га қарши ўйиндаги ёрқин чиқишини изоҳлаб берди.

Учрашув Испания грандининг 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Бразилиялик футболчи урган голи ўзи учун алоҳида аҳамиятга эга бўлганини айтди. Винисиуснинг айтишича, жамоадошлари анчадан бери ундан ташаббусни ўз қўлига олишни ва ҳужумларни кўпроқ зарбалар билан якунлашни сўраб келаётган экан. У жамоадаги ўзаро ишончни муваффақиятнинг асосий омилларидан бири деб ҳисоблайди.

"Биз доим бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз, кийиниш хонасида ҳақиқий жипслик ҳис этилади. Жамоа ўз имкониятларининг энг юқори чегарасида ҳаракат қилса, йирик совринлар учун кураша олади", – деди Винисиус Жуниор.

"Монако"га қарши ўйинда Винисиус асосий қаҳрамонлардан бири бўлди: у 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Чемпионлар Лигасининг умумий босқичидаги 7 турдан сўнг "Реал" 15 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
22 янв 12:52:34
Abdurahmon Irgashev
Никини ўзгартивоган дух :)
   
22 янв 12:50:18
Abdurahmon Irgashev
Винисиусси ўғли..дух қанисан :)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика