Винисиус мухлислар муносабати сабаб "Реал"ни тарк этишга қарор қилди
20 янв 12:24
Янгиликлар
Винисиус мухлислар муносабати сабаб "Реал"ни тарк этишга қарор қилди
Бу ҳақда "Topskills Sports UK" хабар тарқатди.
Манба маълумотларига кўра, футболчи "Сантьяго Бернабеу" стадионида айрим мухлислар томонидан бир неча бор ҳуштак чалиниши ортидан жамоадан жиддий равишда кўнгли қолган. Айтишларича, Винисиус ўз атрофидагиларга жамоадан кетиш ниятида юрганини маълум қилган.
Қайд этилишича, клуб ичидаги вазиятни бир қатор Европа грандлари диққат билан кузатиб бормоқда. Хусусан, "Челси" бразилиялик футболчига қизиқиш билдириб, эҳтимолий трансфер вариантини кўриб чиқмоқда.
Винисиуснинг "Реал" билан тузган шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 150 млн еврога баҳоламоқда.
Винисиус жорий мавсум мадридликлар сафида барча мусобақаларда 29 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар
Винисиус жуда кучли ўйинчи, аммо характер етишмайди.