АПЛнинг совриндор клубларидан бири "Интер" ҳимоячисини сотиб олишга тайёр
19 янв 18:45
Янгиликлар
АПЛнинг совриндор клубларидан бири "Интер" ҳимоячисини сотиб олишга тайёр
"Интер"нинг 26 ёшли ҳимоячиси Алессандро Бастони "Ливерпул"нинг трансфер бозоридаги устувор мақсадига айланган.
Аввалроқ инглиз клуби Марк Гехини қўлга киритишга уринганди, аммо у охир-оқибат "Манчестер Сити"га ўтадиган бўлди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Бастонининг бозор қиймати 80 млн еврони ташкил қилади. Италиялик футболчининг "Интер" билан тузган шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Жорий мавсум у "Интер" сафида 24 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.
Қайд этилишича, 26 ёшли футболчи Англияга кўчиб ўтишга қизиқиш билдирмоқда ва ўзини Премьер-лигада синаб кўришга тайёр. Бастонидан ташқари, "Ливерпуль" марказий ҳимоячи позицияси учун шорт-листида Дортмунднинг "Боруссия"си футболчиси Нико Шлоттербек ҳам бор. У 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин клубини алмаштириши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар