Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси
27 дек 11:41
Янгиликлар
Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси
Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ўз сафида сербиялик ярим ҳимоячи Фежсал Мулични қўшиб олди.
“Янги мавсум олдидан юксак мақсадлар сари дадил қадам ташлаётган “Сўғдиёна” жамоаси таркибни кучайтиришда давом этмоқда.
Бугун клубимиз сербиялик тажрибали ҳужумчи Фежсал Мулич билан шартнома имзолади. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йил якунига қадар амал қилади.
Тажрибали легионер ҳақида: Фежсал Мулич фаолияти давомида бир қатор нуфузли Европа ва Осиё клубларида тўп сурган. Жумладан:
"Мюнхен 1860", "Рояль Моуссрон", "Ҳапоэл Асре", "Ҳапоэл Тел-Авив", "Бнеи Еҳуда", «Мура», "Велез Мостар", «Сеонгнам», "Сувон Блуевингс", «Элимай» ва "Бурирам Унитед" жамоалари сафида ўйнаган.
Фежсалга жамоамиз сафида омад, кўп голлар ва ёрқин ўйинлар тилаймиз!
Хуш келибсиз, Фежсал!”, — дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар