UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  7 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  4 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  5 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  2 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  2 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  4 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  12 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  5 13:07Кавани бутсаларини михга илди  21 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  2 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  6 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  1

"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди Янгиликлар

"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди

Сўнгги пайтларда "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски 2026 йилнинг ёзида "Милан"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар марказида бўлди.

Бироқ Италия чемпионатини яхши биладиган шахслар форвардни А Серияга кўчишдан огоҳлантирмоқда.

"Ювентус" ва "Рома" собиқ ярим ҳимоячиси, шунингдек, Польша футболи афсонаси Збигнев Бонекнинг фикрича, Италия чемпионати Левандовскига мос келмаслиги мумкин, чунки у ерда ҳужумчиларга қўйиладиган талаблар бутунлай бошқача.


"Агар у "Сан-Сиро"га кўчиб ўтса, муаммоларга дуч келарди. Италияда ўйнаш Испанияга қараганда қийинроқ. Менинг фикримча, унинг "Милан"га ўтиши унчалик реал эмас, қолаверса, италияликлар испанияликлардек маош тўламайди. "Милан" ярим ҳимоясида 40 ёшли Лука Модрич югуриб юрибди, аммо ҳужумчи бўлиш — бу доим 190 см бўйли ҳимоячилар билан тўқнашиб туриш, тирсаклар билан бир-бирини туртиш, қоидабузарликлар дегани.

Билмайман, бу Роберт учун қандай чақириқ бўларди. У шубҳасиз энг яхши польшалик ҳужумчилардан бири, айримлар учун эса энг яхшиси. У мухлисларга жуда кўп ҳис-туйғулар улашди ва яна камида 100 йил давомида статистикаларда етакчи бўлиб қолади", – деди Бонек.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 дек 21:38:30
Fayzullo
Bunyod Bekchanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ла лига италиядан кучли
Купол футбол деяпти паст демади талаб бошкача ушанчунам 9 Кам гол упали шуни айти шекилли
   
26 дек 19:59:04
ABDUSALOM ZHURAEV
Бекорларни айтибди! Роберт дуч келган чемпионатда мослаша олишини исботлаб бўлган супер ҳужумчи.
   
26 дек 17:46:30
Bunyod Bekchanov
Ла лига италиядан кучли
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика