Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди
26 дек 14:15
Янгиликлар
Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди
Наманганликлар дарвозабони Умид Эргашев жамоадан кетганини маълум қилди.
"Қадрли "Навбаҳор" клуби аъзолари ва мухлислари, 2025 йилни сизлар билан ўтказганимдан хурсандман. Қайтарилмас хотираларни тақдим этганингиз учун миннатдорман. "Навбаҳор" келаси мавсумда юқори натижаларга эришишига тилакдошман. Ҳаммаси учун раҳмат!", – деди Эргашев.
26 ёшли посбон якунланган мавсум "лочинлар" таркибида 13 ўйинда қатнашиб, 17 та гол ўтказди ва 4 баҳсда дарвозани "қуруқ" сақлади.
Аввалроқ Эргашев фаолиятини ОКМКда давом эттириши аниқ бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар