Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"
13 окт 23:36
Янгиликлар
Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"
"Уругвай жаҳон футболида ўз ўрнига эга жамоа. Бундай ўйинлар терма жамоа учун жуда муҳим. Сабаби мундиалда шундай катта жамоаларга қарши ўйнаймиз. Ҳар бир йиғинда мана шундай даражадаги жамоаларга қарши ўйнашимизни истардим. Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз. Бугунги ўйин бироз қийин бўлди, аммо қандай ҳолатда эканлигимизни билиб олдик.
Асосий таркибимизнинг 7 нафар футболчиси бугунги учрашувда иштирок эта олмади. Уругвайда ҳам шундай ҳолат. Ўзим ҳам тикланиш жараёнининг сўнгги босқичидаман. Уругвайнинг "учинчи" таркиби ҳам яхши жамоа бўлса керак.
Лотин Америкаси жамоалари жисмоний жиҳатдан анча кучли. Биз Осиё жамоасимиз ва биз Европа, Африка ва Лотин Америкаси жамоаларига қарши кўпроқ ўйнаб, жисмоний ҳолатимизни яхшилаб олишимиз мумкин", - деди Отабек Шукуров баҳс якунлангач.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар