UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37U23 Осиё Кубоги. Вьетнам кутилмаганда ярим финалга йўлланма олди  1 23:15Манба: Туркманистон термаси футболчиси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради  1 22:58Конференциялар лигаси. Плей-офф босқичига ўтиш ўйинлари учун қуръа ташланди  0 22:34"Мен футболчиларга кўп бор айтганман: "Сизларни бутун минтақа, бутун Сурхондарё қўллаб-қувватлайди" - Станислав Курдяшов билан катта интервью  1 22:08Ўзбекистон футзал терма жамоаси назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 21:54"Манчестер Сити" Гехи учун қанча тўлаши маълум бўлди  1 21:36"Ғазалкент" ва ОКМК ёшлари ўртасидаги назорат ўйинида 6 та гол урилди  1 20:56IFAB футболда вақтни атайлаб чўзишга қарши янги чораларни тайёрламоқда  1 20:29"Локомотив" янги мавсум учун либосларини намойиш этди  12 20:06"Андижон" Венгрия иккинчи лигаси жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  26 19:51U-23 Осиё Кубогида биринчи ярим финалчи аниқланди  10 19:30"Нефтчи" Словения жамоасидан устун келди  14 19:12Европа ва Саудия Арабистони жамоалари Бернарду Силвани қўлга киритмоқчи  1 18:46АПЛ тўпурарларидан бири фаолиятини А Серияда давом эттирадиими?  0 18:19Марадона энди Тожикистонда ўйнайди  22

Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи! Янгиликлар

Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!

2006 йилги "Олтин тўп" соҳиби, Хитой термаси собиқ устози Фабио Каннаваро миллий жамоа бошқарувига келди.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати расман хабар берди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан шартнома тузди. Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди", – дейилади хабарда.

Мураббийлар штабида Каннаварога қуйидаги мутахассислар ёрдам беради:

— Эугенио Альбарелла — ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, "Ювентус", "Удинезе" ва "Динамо" Загреб"да ишлаган);

— Чиччо Троизе Франсеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ("Беневенто", "Удинезе" ва "Динамо" Загребда фаолият юритган);

— Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, "Сампдория" ва "Спал" клубларида ишлаган).

Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилаётгани маълум бўлган эди.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика