UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  4 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  1 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  12 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1

Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди

Суперлига 16-тури доирасидаги "Сўғдиёна" — "Насаф" ўйини бўлиб ўтди.


"Сўғдиёна" — "Насаф" 1:2 

2 август 2025 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 20:00 

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Нурбек Шералиев

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Эдита Миробидова

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Ҳусайин Норчаев 6, - 0:1 (Стефан Чолович). Отабек Аҳадов 27 автогол, - 0:2. Рубин Хебай 58, - 1:2. 

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович (с), 2.Зоир Жўрабоев (3.Исломжон Қобилов, 84), 4.Отабек Аҳадов (13.Филип Иванович, 41), 7.Хондамир Мустафоқулов (18.Ойбек Нурматов, 84), 8.Суҳроб Иззатов, 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 32.Нодиржон Сойибов (9.Самандар Мавлонқулов, 41), 33.Сардор Раҳмонов, 70.Жасурбек Жалолиддинов, 98.Рубин Хебай (10.Шохруҳбек Абдураҳмонов, 84)

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Беҳруз Жуматов, 28.Станислав Андреев, 42.Сардорбек Эркинов

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 10.Драган Черан (22.Игор Голбан, 90+3), 14.Шароф Муҳитдинов (17.Суҳроб Нуруллоев, 67), 18.Ҳусайн Норчаев (24.Сардорбек Баҳромов, 67), 19.Стефан Чолович (8.Зафармурод Абдираҳматов, 67), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (9.Жавоҳир Сидиқов, 88), 92.Умарбек Эшмуродов (с)

Захира: 1.Олександр Воробей, 2.Алибек Давронов, 33.Баҳодир Ҳалилов, 55.Диёрбек Абдуназаров

Огоҳлантиришлар: Отабек Аҳадов 31, Стефан Чолович 49, Шароф Муҳитдинов 56, Суҳроб Иззатов 60, Суҳроб Нуруллоев 74, 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+6. Ўйин тугади, "Сўғдиёна" - "Насаф" 1:2

90+4. УХХ! Бурчак тўпидан кейин ҳам Неъматов тўпни қайтарди! 

90+4. ЗАРБА! Дориевнинг кучли зарбасидан кейин Неъматов тўпни қайтарди! 

90+3. Ўзгариш. "Насаф". Черан ўрнига Голбан тушди 

90. Асосий вақтга 6 дақиқа қўшилди 

88. Ўзгариш. "Насаф". Бозоров ўрнига Сидиқов тушди 

84. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Мустафоқулов, Жўрабоев ва Хебай ўрнига Нурматов, Қобилов ва Абдураҳмонов тушди 

82. ЗАРБААА! Рубин Хебайнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди 

81. УХХ! Қаҳрамонов шундоққина жарима майдони ёнида йиқитилди, мезбонларда хавфли жарима тўпи 

75. Зарба. Дориевнинг зарбасидан кейин Неъматов муштлари билан тўпни қайтарди

74. Огоҳлантирш. "Насаф". Суҳроб Нуруллоев 

67. Ўзгаришлар. "Насаф". Чолович, Норчаев, Муҳитдинов ўрнига Абдираҳматов, Баҳромов ва Нуруллоев тушди 

60. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Суҳроб Иззатов 

58. ГОЛ! Рубин Хебай 17 метрдан белгиланган жарима тўпини дарвозанинг юқори бурчагига "санчиб" қўйди - 1:2!  ГОЛНИ КЎРИШ




56. Огоҳлантириш. "Насаф". Шароф Муҳитдинов 

54. Жалолиддинов жарима тўпини амалга оширди, Дориев жарима майдони ичидан зарба бера олмади! 

51. УХХХХ! Чераннинг кучсиз зарбасидан кейин Митрович тўпни қайтарди, қайтган тўпни Норчаев дарвозага йўллади, тўп устунга тегиб қайтди! 

49. Огоҳлантириш. "Насаф". Стефан Чолович

46. Иккинчи тайм бошланди 


45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:2

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди 

41. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Аҳадов ва Сойибов ўрнига Филип Иванович ва Мавлонқулов тушди 

37. ЗАРБА! Норчаевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

31. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Отабек Аҳадов 

28. ЗАРБАА! Мезбонлардан ҳужум, Жалолиддинов узатган тўпдан кейин Қаҳрамонов деярли бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди, Ғолиб Ғайбуллаев бу вазиятда тўпга ўзини қалқон қилди!

27. ГОЛ! Аниқроғи автогол. Чап қанотда Бозоров ва Муҳитдиновнинг фаоллиги меҳмонларга иккинчи голни олиб келди. Бозоровнинг дарвоза ёнига узатган тўпнини Аҳадов кутилмаганда ўз дарвозасига тўғрилаб қўйди - 0:2. ГОЛНИ КЎРИШ

26. ЗАРБАА! Дориевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасидан кейин Неъматов чиройли сейв намойиш этди! 

23. Хавфли вазият! Дориев чап томондан жарима майдонига кириб тўпни шерикларига узатди, Хебайнинг зарбаси ҳимоячилардан қайтди! 

21. УХХХ! "Сўғдиёна"дан хавфли ҳужум, Жалолиддиновнинг ҳаволатиб узатган тўпини ҳужумчиларга ёрдамга келган Зоир Жўрабоев боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!

12. ЗАРБА! Яна Насруллаев ҳужумни бошлаб берди, унинг тўп узатишидан кейин Чолович жарима майдони яқинига бориб кучли зарба берди, бу сафар Митрович тўпни ушлаб олди! 

9. УХХХ! Насруллаевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпни Норчаев эгаллаб олди ва жарима майдонига кириб чап оёқда зарба берди, тўп бу сафар ҳам Митрович устидан ўтиб кетди, бироқ гол бўлишига дарвоза тўсини "йўл қўймади"

7. ЗАРБА! Мезбонлардан жавоб ҳужуми, Дориевдан тўпни қабул қилиб олган Жалолиддинов жарима майдонига кириб зарба берди, бироз ноаниқ! 

6. ГОЛ! Чоловичнинг жарима майдонига узатган тўпини Норчаев дарвозага орқа билан турган ҳолда боши билан зарба берди, Митрович буни кутмаганди ва тўп унинг устидан дарвозага кириб кетди - 0:1. ГОЛНИ КЎРИШ




2. "Сўғдиёна"нинг ҳужуми, Мустафоқуловни Муҳитдинов жарима майдони ёнида йиқитди. Мезбонларда жарима тўпи. Жалолиддиновнинг зарбаси ўхшамади.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика