"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин
06 май 2025 22:18
Янгиликлар
"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин
"Барселона" ва Ямал 2030 йилгача шартномани узайтиради, маош ва товон пули сезиларли даражада ошади.
"Барселона" клуби Ламин Ямал билан шартномани узайтириш бўйича деярли келишувга эришди. Diario Sport хабар қилишича, каталонияликлар агент Жорже Мендеш билан келишувнинг сўнгги тафсилотларини ҳал қилишлари керак. Клуб келишувни вингер 18 ёшга тўлганидан кейин эълон қилмоқчи.
Ямал билан янги шартнома 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Маош ва товон пули ҳозирги кўрсаткичлардан анча юқори бўлиши аниқ.
Бу мавсумда Ямал Ла Лигада 31 та ўйин ўтказиб, 12 та голли узатма берди - бу энг юқори натижа.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар