UZ

Сўнгги янгиликлар

15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  0 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  7 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  1 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22

Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади Янгиликлар

Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади

Суперлиганинг 2025 йилги мавсумига кўра 29 та тур жума, шанба ва якшанба кунларига тўғри келган.

Яъни ПФЛ жорий мавсум мухлислар ва клублар учун ҳақиқий уикэнд қилиб берган. Фақатгина 1 та тур 30-31 август саналарига тўғри келиб қолгани учун шанба ва якшанбадан қочилган. 

Бунга асосий сабаб сифатида ЎФА жорий мавсум Ўзбекистонда катта мусобақалар ўтказмаётганини келтириш мумкин. Аввалроқ ПФЛ ҳам айнан шу каби мусобақалар ҳам тақвим, ҳам майдонлар масаласида Суперлига катта таъсир ўтказишини кўп бор таъкидлаган. 

Аслида 2025 йил ЎФА томонидан тақвимга ортиқча путур етказилмаган илк мавсум сифатида тарихда қолиши мумкин эди. Бироқ бизгача етиб келган маълумотларга кўра, ЎФА таклифи билан Суперлига 12-тури кейинроққа қолдирилади ва Тимур Кападзе БАА билан ўйинга тайёргарлик кўриш учун Дубайга эртароқ йўл олади. ПФЛ мазкур ташаббусни фақатгина маҳаллий футболчилар эмас, легионерлар ҳам терма лагерига эртароқ етиб келаётгани учун қўллаб-қувватлаган. Европада мавсум май ойи сўнгида якунига етишидан келиб чиқиб, барча легионерлар терма ихтиёрига эртароқ етиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 июнь куни ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-тури доирасида БААга сафар уюштиради. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 21:00 да Абу-Дабидаги "Ал Наҳайён" стадионида бошланади. 

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика