Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди
21 апр 15:20
Янгиликлар


Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди
29 ёшли ҳужумчи Элдор Шомуродов "Рома" билан 2027 йилгача ҳамкорлик қилади.
Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манбага кўра, клуб ўтган қишда футболчини сотишга яқин турган, бироқ жамоа бош мураббийи Клаудио Раньери Шомуродовни қолдириш керак деган қарорга келган.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори жорий мавсум барча турнирларда 32 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар