Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келмоқда
13 мар 13:31
Янгиликлар
Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келмоқда
Ёзда "Порту"дан келиб қўшилган ҳужумчи "Интер" либосида ёмон ўйнаётгани учун танқидлар ёмғири остида қолиб кетди. У мавжуд вазият борасида қуйидагича изоҳ берди:
"Деярли бутун мавсум мобайнида жароҳатга йўлиқиб келдим, кўп марта оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнадим. Мухлислар мендан кўпроғини кутишганини биламан, яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан.
Мен баҳона топиб, муаммолар ҳақида гапиришни хоҳламайман, аммо бирор жойинг оғриб турганида ўйнаш қийин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мавсум охиригача бор кучимни ишга соламан, ишончни оқлашга уринаман", – деди эронлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ 3-саралаш босқичи 8-тури доирасида Эрон билан билан баҳс олиб боради. Учрашув 25 март куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда
Фикрлар