UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  2 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  11 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  54 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1

38 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди Янгиликлар

38 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди

"Лестер"нинг 38 ёшли ҳужумчиси Жейми Варди фаолиятини якунламоқчи эмаслигини айтди ва сабабини тушунтириб берди.

"Футбол – ақлдан озган дунё. Нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз. Оёқларим тўхташимни айтмагунча давом этаман. Оёқларим билан ҳаммаси жойида", – деди Варди.

Варди апрель ойи охирида "Лестер"ни тарк этишини эълон қилганди. У жорий мавсум "тулкилар" сафида 35 ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Варди бир нечта тўпурарлик рекордларига эга. Умумий ҳисобда у "Лестер" таркибида 499 ўйинда 149 та тўп киритган ҳамда 71 та голга ассистентлик қилган

Жейми Варди "Лестер"га 2012 йилда бешинчи дивизиондаги "Флитвуд" клубидан 1 млн фунт стерлинг эвазига келиб қўшилган. "Тулкилар" сафида ўйнаб, Варди ҳар бир йирик совринни, жумладан, Премьер-лига, Англия Кубоги, Англия Суперкубоги, Чемпионшипни (2 марта) ютишга улгурди. Шунингдек, у АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси (2016) деб топилган ва "Олтин бутса"ни қўлга киритган.

Премьер-лигадаги дебютини кеч ўтказганига қарамай (27 ёшида), Варди мусобақанинг барча даврлардаги этакчи ҳужумчилари Дидье Дрогба, Криштиану Роналду, Рууд ван Нистелрой, Фернандо Торрес, Николя Анелька, Ромелу Лукаку, Дуайт Йорк ва Луис Суаресдан кўпроқ гол урган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика