UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  3 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  0 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  0 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  3 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  5 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  8 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  22 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  10 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1

Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради Янгиликлар

Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради

Иқтидорли ярим ҳимоячи Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испаниянинг "Леганес" клубида давом эттиради.

Бу маълумотни Тошкентнинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.

"Лазизбек Мирзаев футболдаги илк қадамларини "Локомотив" футбол мактабида Сайдулло Турсунов қўл остида йўлга қўйган бўлиб, ўз ёш тоифасида Ўзбекистондаги энг иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади.

Унинг Ўзбекистон U-17 терма жамоасида сардор сифатида ҳаракат қилиши ҳам бежиз эмас. Биз Лазизбек Мирзаевга миннатдорчилик билдирган ҳолда Испаниядаги фаолиятига омад тилаб қоламиз", - дейилади "Локомотив" хабарида.

Эслатиб ўтамиз, "Леганес" Ла Лига жорий мавсум 16-туридан кейин 15 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Лазизбек Мирзаев "Одил Аҳмедов" академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Шундай қилиб, "Одил Аҳмедов" академиясида таҳсил олган футболчи биринчи марта хориж клубига трансфер қилинди.  

Лазизбек билан эксклюзив видео-интервьюни мана бу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин. 


Эшитдик-да! Лазизбек Мирзаев Испания клубига ўтиши мумкин

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика