UZ

Сўнгги янгиликлар

10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  5 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10

Суперлига. "Олимпик" "Металлург"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ибрагимовдан хет-трик! Янгиликлар

Суперлига. "Олимпик" "Металлург"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ибрагимовдан хет-трик!

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган қолдирилган "Металлург" – "Олимпик" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига, 5-тур (қолдирилган ўйин)
"Металлург" – "Олимпик" - 1:4
30 июнь. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 20:00
Бош ҳакам:
Фирдавс Норсафаров
Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Амал Султонов
Захира ҳаками: Жалолиддин Ҳусниддинов
VAR: Даврон Акмалов
AVAR: Алишер Раҳимқулов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Даврон Иброҳимов

Голлар: Иброҳим Ибрагимов 6, - 0:1 (Отабек Жўрақўзиев). Отабек Жўрақўзиев 10, - 0:2 (Алишер Одилов). Марко Миличкович 19, - 1:2 (Далер Шарипов). Иброҳим Ибрагимов 31, - 1:3 (Нодир Абдихолиқов). Иброҳим Ибрагимов 57, - 1:3 (Аҳмадилло Муқумжонов).

"Металлург": 35.Раҳимжон Давронов, 4.Керим Палич, 7.Сардор Абдураимов (8.Искандар Шайкулов, 46), 10.Шаҳзод Убайдуллаев (88.Сирожиддин Қўзиев, 46), 11.Далер Шарипов, 14.Аброр Тошқўзиев, 15.Аббос Отахонов (20.Мирғиёс Сулаймонов, 64), 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 24.Даврон Эргашев, 31.Марко Миличкович, 33.Иван Йосович.

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 19.Эргаш Исмоилов, 21.Ҳазрат Турсунқулов, 25.Шаҳзод Неъматжонов, 77.Алишер Хайруллаев, .

"Олимпик": 13.Ҳамидилло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов (70.Муҳаммадбобир Мўйдинов, 46), 7.Иброҳим Ибрагимов (9.Асад Жўрабоев, 88), 8.Нодир Абдихолиқов (16.Риан Исламов, 65), 10.Фарруҳ Мухторов, 11.Отабек Жўрақўзиев (15.Муҳсин Бозоров, 75), 18.Акбар Абдирасулов, 19.Аҳмадилло Муқумжонов (29.Александр Зевадинов, 65), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 22.Шаҳзод Тоиров, 37.Алишер Одилов.

Захира: 99.Эдем Неманов, 17.Жалолиддин Содиқов, 28.Рустам Жаҳонов, 64.Самандар Қодиров.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзодбек Ғофурбеков 7, Аббос Отахонов 12, Сардор Абдураимов 37, Шаҳзод Тоиров 39, Акбар Абдирасулов 58.

Четлатиш: Искандар Шайкулов 78.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+5. Ўйин тугади. "Металлург" - "Олимпик" 1:4

90+4. Иван Йосович ҳозир жамоасини голдан қутқарди

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ўзгариш. "Олимпик". Ибрагимов ўрнига Асад Жўрабоев тушди

85. ГОЛ! Акбар Абдирасулов бурчак тўпидан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади - 1:5. ВАР орқали гол инобатга олинмади, "Олимпик" футболчиларидан бири офсайдда туриб дарвозабонга халал берган экан.

78. ВАР ЧЕТЛАТИШ! Искандар Шайкулов майдондан четлатилди, "Металлург" 10 киши бўлиб қолди

75. Ўзгариш. "Олимпик". Жўрақўзиев ўрнига Бозоров тушди

73. Зарба! Шариповнинг зарбасидан кейин Абдунабиев яна тўпни қайтарди

65. Ўзгаришлар. "Олимпик". Муқумжонов ва Абдихолиқов ўрнига Зевадинов ва Исламов тушди

64. Ўзгариш. "Металлург". Отахонов ўрнига Сулаймонов тушди

64. ЗАРБААА! Миличкович дарвозабон билан яккама якка вазиятдан фойдалана олмади.

59. Зарба. Сирожиддин Қўзиевнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Абдунабиев тўпни қайтарди

58. Огоҳлантириш. "Олимпик". Акбар Абдирасулов

57. ГОЛ! Иброҳим Ибрагимовдан хет-трик! Муқумжоновнинг тўп узатишидан кейин Ибрагимов собиқ клубига учинчи голини урди - 1:4. 



55. Иккинчи бўлим биринчисидек шиддатли бошлангани йўқ

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Олимпик". Мирсаидов ўрнига Мўйдинов тушди

46. Ўзгаришлар. "Металлург". Убайдуллаев ва Абдураимов ўрнига Шайкулов ва Қўзиев тушди



45+3. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 1:3

45+2. УХХХ! Шаҳзод Убайдуллаев қулай вазиятни кўкка совурди.

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

41. Хавфли вазият! Алишер Одилов бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо Давронов сўнгги паллада тўпни қайтариб юборди, қайтган тўпни Одилов яна дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига тегиб қайтди!

39. Огоҳлантириш. "Олимпик". Шаҳзод Тоиров

37. Огоҳлантириш. "Металлург". Сардор Абдураимов

31. ГОЛ! Иброҳим Ибрагимов! Абдихалиқовнинг тўп узатишидан кейин Ибрагимов бирга бир вазиятдан гол урди ва дублини расмийлаштирди - 1:3. 

26. ЗАРБА! Жўрақўзиевнинг чиройли тўп узатишидан кейин Ибрагимов дарвозага яқинлашиб зарба берди, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди!

24. ЗАРБА! Иван Йосовичнинг 30 метрлардан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Абдунабиев тўпни қайтариб юборди!

19. ГОЛ! Марко Миличкович. Далер Шарипов бирга бир вазиятга чиқиб борди, Абдунабиев тўпни қайтарди, қайтган тўпни Шарипов шеригига узатди, Миличкович гол урди - 1:2.

13. Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ бўлди.

12. Огоҳлантириш. "Металлург". Аббос Отахонов

11. ЗАРБААААА! Далер Шарипов бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, Абдунабиев тўпни қайтарди! 

10. ГОЛ! Отабек Жўрақўзиев! Ибрагимов тўпни Одиловга узатди, Алишер дарвозабонни ҳам алдаб дарвоза қаршисида қолди аммо гол урмади ва ёнидаги Жўрақўзиевга тўпни узатди, яқиндагина уйланган Отабек бўш дарвозани ишғол қилди - 0:2.

7. Огоҳлантириш. "Металлург". Шаҳзодбек Ғофурбеков

6. ГОЛ! Иброҳим Ибрагимов.  Жўрақўзиевдан тўпни қабул қилиб олган Ибрагимов ҳисобни очди - 0:1.



5. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Алишер Одилов рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва шерикларига тўпни узатди, "Металлург" ҳимоячилари тўпни майдондан чиқариб юборишди!

4. ЗАРБААА! Шариповнинг кучли зарбасидан кейин Абдунабиев тўпни эгаллаб олди! 

3. "Металлург"нинг ҳужуми, Абдирасулов тўпни қайтарди

1.ЗАРБААААА! Ҳаводан узатилган тўпни Алишер Одилов боши билан дарвозага йўллади, Давроновдан сейв!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика