UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03Россия кубоги. "Факел" – "Рубин". Ўзбекистонлик икки футболчи ҳам асосий таркибда!  1 20:42"Ал Ҳилол" яна бир шов-шувли трансферни деярли ҳал қилди  1 20:15Суперлига. "Бунёдкор" - ОКМК, Қосимов шогирдлари бурчак зарбасини голга айлантиришди  1 20:10Де Росси Шомуродовни "Рома"да олиб қолишни хоҳламоқда!  6 19:58Суперлига. ОКМК "қалдирғочлар"ни "Бунёдкор" собиқ сардорининг голи эвазига мағлуб этди ва 2-ўринга кўтарилди  15 19:55Про лига. "Бухоро" ирода кўрсатди, "Қўқон-1912" минимал ҳисобда ғалаба қозонди  5 19:30Афсонавий Буффон УEФА томонидан тақдирланади  0 18:51Шомуродовга қизиқиш билдирган "Лечче" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  2 18:20Ўзбекистонлик футболчи Қозоғистон чемпионати тўпурарлар пойгасида етакчи бўлиб турибди  4 17:50"Челси" ростан ҳазиллашяптими?   3 16:41Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров ўйнаётган жамоага янги мураббий тайинланди  0 16:16Аргентина термасига қайтиш: Дибала Месси туфайли 17 ой ичида илк бор қайдномадан жой олди  4 15:41Португалия терма жамоаси вингери АПЛ ва Бундеслигадан тушган таклифларни рад этиб, "Ювентус" сафини тўлдирди  2 15:19Дунёнинг энг қиммат дарвозабонларидан бири ўзига янги жамоа топди  0 14:51МЮ футболчисини Чемпионшип фаворитига ижарага беради  1

Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди Янгиликлар

Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди

"Нима қилишим керак эди", дея ўз ҳаракатини изоҳлади Эрон терма жамоаси дарвозабони.

Эрон терма жамоаси ва "Истиқлол" клуби дарвозабони Ҳусайн Ҳусайни ўз мухлисини бағрига босгани учун бир ўйинга дисквалификация қилинди. 

Шунингдек, Эрон интизом қўмитаси унга уч миллиард риал (тахминан 7000 евро) миқдорида жарима солди.

ВИДЕО

Мамлакатда бир неча ҳафтадан бери чекланган миқдордаги аёлларнинг футбол стадионларига киришига рухсат берилгани боис, "Истиқлол"нинг "Алюминий" жамоасига қарши ўйинни кузатиш учун стадионга юзлаб аёл мухлислар ташриф буюрганди. 

Ўйин тугашига бироз вақт қолганида мухлислардан бири майдонга бостириб кириб, "Истиқлол" дарвозабони Ҳусайнини қучоқлаб олди. 

Ўлкада, одатда, яқин оила аъзоси бўлмаган аёлларга тегиш тақиқланади.

"Мени қучоқлаб олганидан кейин нима қилишим керак эди", деди ўйиндан кейин Ҳусайни. У вазиятдан кейин унга қўпол муносабатда бўлган ҳарбийлардан ҳайратда қолганини айтган. Эрон футболи тарихида биринчи марта аёл мухлис майдонга бостириб кирди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусайни "Истиқлол" клубида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов билан жамоадош ҳисобланади. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика