UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  0 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  3 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  3 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  4 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  4 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  15 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  15 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1

ОЧЛ 2. "Насаф" ўз майдонида Иордания клубига мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини камайтириб юборди Янгиликлар

ОЧЛ 2. "Насаф" ўз майдонида Иордания клубига мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини камайтириб юборди

ОФК Чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг 4-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Ҳусайн" учрашуви якунланди.


ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-тур
"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Ҳусайн" (Иордания) 1:2 (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
Ҳанна Ҳаттаб, Али Аҳмад, Моҳамад Каззаз, Виссам Рабие (барчаси Сурия)
Назоратчи: Суреш Сринивасан (Ҳиндистон)
Комиссар: Куи Энлеи (Хитой)

Гол: Шароф Муҳитдинов (Ойбек Бозоров) 23, 1:0, Резиқ Муҳаммад Баниҳани 31, 45+2 1:2

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов (6.Мурод Раҳматов,67), 9.Жавоҳир Сидиқов (70.Жаба Жигаури,46), 14.Шароф Муҳитдинов, 19.Стефан Чолович ( 88.Марко Станоевич, 80) 22.Игорь Голбан (28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 46), 32.Зоран Марушич (10.Бобир Абдихолиқов, 46), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13.Адҳамжон Мусулмонов, 4.Дилшод Комилов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 23.Куач Юэл, 24.Сардорбек Баҳромов, 44.Шаҳзод Акрамов,

"Ал Ҳусайн": 1.Язид Абдулла, 3.Абдаллаҳ Насиб, 5.Али Аҳмад Ҳажаби ( 17.Адҳам Муҳаммад Ал Қураиши,61), 8.Ража Аед Ҳасан, 13.Маҳмуд Ал Марди, 15.Саед Аҳмад Ал Росан, 21.Салим Амер Обеид (88.Итало Энрике Силва,74), 24.Эҳсан Ҳаддад, 36.Абдулжалел Ажагун, 77.Ориф Ҳаитам (90.Резиқ Муҳаммад Баниҳани, 15) 98.Юсуф Абу Жалбуш.
Захира: 22.Маҳмуд Раед Ал Кавамлеҳ, 7.Муҳаммад Ратиб Ал Дауд, 9.Абдаллаҳ Моҳаннад Алаттар, 10.Восим Восеф Ал Риялат, 11.Сиеф Аддин Дарвиш, 16.Мажди Аҳмад Аттар, 19.Анас Бани-Ёсин, 23.Аҳмад Ҳайкал, 29.Медина, 

Огоҳлантириш: Абдаллаҳ Насиб ("Ал Ҳусайн") 5, Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф") 13, Резик Муҳаммад ("Ал Ҳусайн") 50, Абдулжалел Ажагун ("Ал Ҳусайн") 83, Марко Станоевич ("Насаф") 90+5

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90+6. СЕЙВ. Неъматов рақиб футболчиси Ажагуннинг зарбасини қайтарди.

90+5. ОГОҲЛАНТИРИШ. Марко Станоевич, "Насаф"

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЗАРБАА. Станоевичнинг зарбаси хаддан ташқари кучли чиқди.

83. ОГОҲЛАНТИРИШ. Абдулжалел Ажагун, "Ал Ҳусайн"

82. ЗАРБАА. "Ал Ҳусайн" посбони рақибининг зарбасини қайтарди. 

80. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Чолович ўрнига Станоевич тушди.

77. Меҳмонлар қаршиликлар дарвозаси олдида кескинлик юзага келтирди. Неъматов бу вазиятда жамоасини қутқарди.

70. "Насаф" вазиятни ўнглаш учун интилмоқда. Вазиятлар голга айланмаяпти.

67. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Зафармурод Абдираҳматов ўрнига Муродбек Раҳматов тушди.

58. "Насаф"дан кетма кет кескин ҳужумлар. Якуний нуқтани қўядиган футболчи топилмади. 

50. ЗАРБААА. Бобир Абдихолиқовнинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди.

50. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Ҳусайн", Резик Муҳаммад

46. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Марушич ўрнига Абдихолиқов, Голбан ўрнига Муҳаммадиев, Сидиқов ўрнига Жигаури тушди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45+2. ГОЛ. Иордания жамоаси танаффусга ғалаба билан кириб кетмоқда. Резик Муҳаммад Голбанни елкама елка курашда мағлуб этиб аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди, 1:2

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

40. ЗАРБА. Чоловичнинг зарбасини рақиб посбони ушлаб о

31. ГОЛ. "Ал Ҳусайн" футболчиси  Резиқ Муҳаммад Баниҳани боши билан Неъматов дарвозасига тўп киритди ва ҳисобни тенглаштирди, 1:1

28. ЗАРБААА. Акмал Мозговойнинг дарвозанинг пастки бурчагига йўллаган зарбаси хавфли чиқди. Рақиб посбони тўпни қайтарди.

27. Голдан сўнг ҳам мезбонлар ўйинни назорат қилмоқда. 

23. ГООООООООООООООООЛ. Узоқдан йўлланаётган зарбалар ниҳоят самара берди. Бу сафар Шароф Муҳитдинов кучли зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди, 1:0. Бозоровдан ассист. 

21. ЗАРБАА. Ойбек Бозоровнинг олисдан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

13. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Зафармурод Абдираҳматов

7. ЗАРБААА. Бозоровнинг пасини Марушич зарбага айлантирди. Хавфли лекин ноаниқ.

5. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Ҳусайн" футболчиси Абдаллаҳ Насибга сариқ карточка кўрсатилди.

4. ЗАРБААА. "Насаф" ўйиндаги илк голли вазиятни яратди. Ойбек Бозоровнинг жарима майдончасига жуда яқин жойда йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. 

1. "Насаф" илк дақиқалардан тўпни яхши назорат қилмоқда. 

- Ўйинга старт берилди.

- Учрашув 19:00да старт олади. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика