UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  1 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  3 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  1 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  9 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  2 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1

"Навбаҳор" бу йил ОФК кубоги ярим финалига чиққан жамоани мағлуб этди Янгиликлар

"Навбаҳор" бу йил ОФК кубоги ярим финалига чиққан жамоани мағлуб этди

Хабарингиз бор, айни пайтда ФИФА кунлари муносабати билан Ўзбекистон Суперлигасида танаффус юзага келган.

Бундан унумли фойдаланиш, футболчиларнинг жисмоний формаларини маромида сақлаб туриш мақсадида, “Навбаҳор” кеча Қирғиз Республикасининг совриндор жамоаларидан бири, мамлакат Премьер-лигасининг сўнгги икки мавсуми, яъни, 2022 ва 2023 йиллардаги чемпиони, юртимизнинг таниқли мутахассисларидан бири Ислом Аҳмедов мураббийлик қилаётган “Абдиш - Ота” (Кант) жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда устунлик асосан вакилларимиз тарафида бўлди ва Самвел Бабаян шогирдлари меҳмонлар дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни яратишди. Аммо кўплаб ҳолатларда рақиб жамоа дарвозабони Кутман Кадирбеков ўз маҳоратини намойиш этган бўлса, айрим вазиятларда “Абдиш-Ота” ҳимоячилари ҳужумларни бартараф этишга муваффақ бўлишди.

Учрашувдаги ягона голга 42-дақиқада Асадбек Собиржонов муаллифлик қилди.

Шунингдек, 2-бўлимда захирадан майдонга тушган грузиялик ҳужумчи Гиорги Никабадзенинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устунига текканлиги, қирғизистонликларнинг кам сонли қарши ҳужумларининг бирида Александр Лобанов тўпни қайтарганлигини ҳам эътироф этиш лозим.

Шу тариқа, “лочинлар” Қирғиз Республикасининг амалдаги чемпиони устидан кичик ҳисобда зафар қучишди.




Халқаро ўртоқлик учрашуви

“Навбаҳор” – “Абдиш-Ота” – 1:0 (1:0)
Наманган. “Марказий” стадиони. 310 томошабин.
Ҳакамлар:
Иброҳим Исмоилов, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Ғайратжон Жўраев.
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.
Гол: Асадбек Собиржонов (42).

“Навбаҳор”: 12.Александр Лобанов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сияваш Ҳақназари, 11.Асадбек Собиржонов, 19.Шерзод Абдулбориев, 22.Тома Табатадзе, 23.Йован Жокич, 24.Достонбек Абдулхаев, 33.Шодиёр Шодибоев, 77.Аброрбек Исмоилов.
Захирадан майдонга тушганлар: 5.Алижон Алижонов, 21.Гиорги Никабадзе, 71.Наврўзбек Иминжонов.

“Абдиш-Ота”: 13.Кутман Кадирбеков, 7.Арген Жуматаев, 8.Азим Азаров, 11.Фархат Мусабеков, 14.Нурлан Сарикбаев, 20.Кайрат Жиргалбек уулу, 21.Ислам Межитов, 26.Аскарбек Салиев, 32.Мирбек Ахматалиев, 34.Айзар Ахматов, 75.Бекжан Сагинбаев.
Захирадан майдонга тушганлар: 17.Сухроббек Бердиев, 33.Хасан Мукбилов, 37.Биймирза Женишбеков, 55.Эрбол Абдужапаров.

Огоҳлантиришлар: Ш.Шодибоев, А.Исмоилов – М.Ахматалиев, Ф.Мусабеков. 




Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика