Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд" U-21 жамоасида дебют қилди
24 фев 10:59
Янгиликлар
Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд" U-21 жамоасида дебют қилди
Хабарингиз бор, жорий йил январь ойининг сўнгги кунида ўзбекистонлик ёш футболчи Англиянинг "Брентфорд" клубига трансфер қилинган эди.
Футболчимиз кеча клубнинг U-21 жамоаси сафида дебют учрашувини ўтказди. "Рединг" U-21 жамоаси билан кечган ўйинда "Брентфорд" 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Муҳаммадали Ўринбоев ўйинни асосий таркибда бошлади ва кичик жароҳат сабаб 59-дақиқада ўз ўрнини Лисбига бўшатиб берди. Маълумотларга кўра, футболчининг жароҳати жиддий эмас. Мураббий ўйиндан сўнг тезкорлик билан тикланиш учун дам беришга қарор қилди. Ўйин давомида стандарт вазиятларни ўзбекистонлик тўп тепар амалга оширди.
Танаффусдан сўнг ёш "асал арилар" ҳужумкорликни кучайтирди. Бир вазиятда Ўринбоевнинг бурчакдан оширган тўпини Хэй боши билан дарвозага киритишга уриниб кўрди. Якунда эса омад "Рединг"га кулиб боқди.
Фикрлар