UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  4 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  0 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  2 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  6 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  4 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  2 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  6

Исроиловнинг дубли «Нефтчи»га ғалаба келтирди Янгиликлар

Исроиловнинг дубли «Нефтчи»га ғалаба келтирди

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби олий лиганинг 14-турини ўз майдонида Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказди.

Мана шу ерда учрашув ҳисобини билиб бориш мумкин бўлди. 


Учрашув соат 17:30 да бошланди. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар ҳужумкор ўйнашмоқда. 13-дақиқада Павел Соломиннинг кучли зарбасини Ҳасанов қайтариб қолди. 23-дақиқада Мансур Саидовнинг ажойиб рейди. Аммо якун зарбага аниқлик етишмади. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Гоҳ у гоҳ бу жамоа хавфли ҳужум ташкил этмоқда. 45-дақиқада Сардор Мирзаевнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди. Биринчи бўлим тугади. 

48-дақиқада Мансур Саидовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 79-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишди. Захирадан майдонга тушган ҳужумчи Отабек Исроилов гол урди - 1:0. 87-дақиқада Исроилов ўзининг дублини расмийлаштирди - 2:0. Учрашув якунланди. 


«Нефтчи» (Фарғона) – «Шўртан» (Ғузор) 2:0 (0:0)

Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон).

Голлар: Отабек Исроилов, 79 - 1:0. Отабек Исроилов, 87 - 2:0.

«Нефтчи»: 51. Ғайрат Ҳасанов, 3. Шукурали Пўлатов, 7. Мансур Саидов, 17. Сардор Мирзаев, 20. Дилёрбек Эрматов, 22. Иқбол Акрамов (27. Ғайрат Жумаев, 85), 23. Санжар Асқаралиев, 44. Шавкат Насибуллаев, 49. Павел Смоляченко (71. Мирзакамол Камолов, 66), 52. Вячеслав Пономарёв, 99. Зайниддин Тожиев (11. Отабек Исроилов, 71).
Захира:
21. Фаррух Турдалиев, 5. Иқбол Бобохонов, 25. Умид Қодиров, 50. Носир Отақўзиев. 
«Шўртан»:
30. Александр Корнейчук, 5. Асрор Алиқулов, 10.Павел Соломин (40. Феруз Фахриддинов, 46) (77. Ғулом Раҳмонов, 81), 19. Иброхим Отахонов, 20. Александр Востриков, 21. Зоҳид Раупов, 22. Олимжон Каримов, 24. Ботир Қодирқулов, 27. Умар Эшонқулов, 37. Андрей Власичев (39.Санжар Тўрақулов, 61), 48. Азиз Ғулохўжаев.

Захира: 35. Актам Бердиев, 16. Элёр Интизомов, 23. Шаҳзодбек Хурсанов, 42. Маҳмуд Абдураҳмонов. 

Огоҳлантириш: Шавкат Насибуллаев 60.

Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика