UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  0 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  1 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда мағлуб бўлди  7 00:27Арне Слот: "АПЛнинг 7-жамоаси ПСЖни мағлуб қилди. Биз шундай лигада ўйнаймиз"  5 23:50Суперлига. "Бунёдкор"ни сўнги дақиқада дарвоза устуни қутқарди, "Қизилқум" эса "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  0 23:45"Байер" Алонсонинг "трансфери"дан қанча ишлаб олмоқчи?  6 23:29Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" "Ал Файҳа"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 22:55Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"  2 22:09"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди  12 21:51"Олимпик-MobiUz" "Дўстлик"да "Олимпик"ни мағлуб қилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 21:28Ҳаким Фузайлов "Бунёдкор"га қарши ўйин, Урганчдаги стадион ва таркибда бўладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди  6 20:59Илёс Зейтуллаев: "Барча футболчиларимиз сафга қайтса, ўз сўзимизни айтамиз"  5 20:05Суперлига. "Бунёдкор" стадиони дарвоза тўсини "Бунёдкор" зарарига ишлади   11 19:49Месси Гвардиола ҳақида: "У футболга зарар етказди"  12 19:22Мирко Еличич: "Про лигада аксарият жамоалар шунчаки натижа учун курашяпти"  0

"Ал Вакра" мураббийининг лақаби машҳур комикс қаҳрамони номидан олинган Янгиликлар

"Ал Вакра" мураббийининг лақаби машҳур комикс қаҳрамони номидан олинган

Мазкур мутахассис қўл остидаги жамоа "Навбаҳор"га қарши майдонга тушади.

22 август куни Осиё Чемпионлар лигасининг саралаш босқичи доирасида "Ал Вакра" — "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтади. Қатар жамоасига ҳозирда испаниялик мутахассис Тинтин Маркес Лопес мураббийлик қилади. 

Албатта, кўпчиликка ушбу номдаги дастлабки исм ғалати эшитилиши мумкин. Аслида, унинг тўлиқ исм-шарифи Бартоломе Маркес Лопес бўлиб, Тинтин унинг тахаллуси ҳисобланади. Ушбу лақаб унга футболчилик кезларида, соч турмаги машҳур комикс қаҳрамони Тинтинга ўхшаш бўлгани учун берилган. Тўғри, ҳозирда Маркес фақатгина бир хил турмак қилиш имкониятига эга, бироқ унга берилган ном ҳамон сақланиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Вакра" — "Навбаҳор" учрашуви 22 август куни соат 20:30 да бошланади.

Маркес Лопес: “Навбаҳор” бизга қараганда жисмонан тайёрроқ бўлиши мумкин, аммо бу бир ўйинда ёрдам бермайди"

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика