UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср (матнли трансляция)  79 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6

Маркес Лопес: “Навбаҳор” бизга қараганда жисмонан тайёрроқ бўлиши мумкин, аммо бу бир ўйинда ёрдам бермайди" Янгиликлар

Маркес Лопес: “Навбаҳор” бизга қараганда жисмонан тайёрроқ бўлиши мумкин, аммо бу бир ўйинда ёрдам бермайди"

ОЧЛ саралаш босқичидан ўрин олган "Ал Вакра" — "Навбаҳор" учрашувидан олдин мезбонлар бош мураббийи Бартоломе Маркес Лопес матбуот анжуманида иштирок этди.

"Осиё чемпионлар лигасидаги қарама-қаршиликлар ўзига хос аҳамиятга эга ва чемпионат ўйинларидан фарқ қилади. Мақсадимиз — ижобий натижага эришиш ҳамда гуруҳ босқичида иштирок этиш.

Биласизми, "Ал Вакра" охирги марта ОЧЛда 2002 йил иштирок этган ва ўшадан бери жамоа бундай катта турнирда қатнашмаган. Шу боис, биз энг яхши ўйинимизни кўрсатгани майдонга тушамиз ва ўзимиз истаган натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Шогирдларимдан бўлажак ўйинга катта эътибор билан муносабатда бўлиши талаб этилади. Бу ўйин Қатар футболи, хусусан, "Ал Вакра" шаҳри аҳолиси учун муҳим аҳамиятга эга.

“Навбаҳор” жамоаси ҳақида баъзи маълумотларга эгаман. Улар яхши жамоа, Ўзбекистон чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Аммо йўқотадиган нарсамиз йўқ, шу боис мақсадимизга эришиш учун бундай имкониятдан фойдаланишимиз керак.

Ўзбекистон чемпионати бир ҳафта олдин бошланган Қатар чемпионатидан фарқли ўлароқ 17-турга етиб келди. Албатта, “Навбаҳор” жамоаси бизга қараганда жисмоний жиҳатдан тайёрроқ бўлиши мумкин, аммо бу кўп нарсани англатмайди, чунки бу тайёргарлик бир ўйинда унчалик ёрдам бермайди", - деди Лопес.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика