UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  17 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  2 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  5 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   11 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  19 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33

Ла Лигада мавсум бошланмади, аммо биринчи истеъфо ким бўлиши маълум Янгиликлар

Ла Лигада мавсум бошланмади, аммо биринчи истеъфо ким бўлиши маълум

Ираоланинг кетиши ва етакчиларнинг сотиб юборилганини "Кампо-де-Вальекас" "унутиши" қийин бўлади.

Испания чемпионатида уч клуб борки, уларда раҳбарият ва менеджмент эмас, ўз вазифасидан ташқари ўша раҳбарларнинг ва менеджментнинг ишини ҳам қойиллатадиган бош мураббий ҳисобига фаолият юритади.

Булар "Атлетико де Мадрид", "Хетафе" ва "Райо Вальекано".

Биринчиси тушунарли бўлса керак: Диего Симеоне клубдаги камчиликларни усталик билан беркитиб кетади ва натижалар эвазига одатда, бошдан баланд сакрайди. Шунга ўхшаш таърифни Пепе Бордалас қийин вазиятда қутқариб қолгани "Хетафе" ҳақида айтиш мумкин.

Ўзи ишлаётган клуб ривожига Андони Ираола ҳам улардан кам ҳисса қўшмасди. Кўпчилик уни (Хосе Луис Мендилибар кетишни истамаётган) "Севилья" даражасигача кўтарилади ёки ҳеч бўлмаса, Эрнесто Вальверденинг "кетмони учмаётган" "Атлетик"ка қайтади деб кутганди.

Аммо Ираола АПЛга йўл олди ва "Борнмут" бошқарувини ўз қўлига олди. "Райо Вальекано" эса ўз йоғида қовурилишига тўғри келадиган бўлди. Баскнинг ўрнини Франсиско Родригес эгаллади. У ҳали ҳам ёшроқ, лекин умидли ёшлардан ҳисобланади. 

Тўғри, Франсиско ва Ираола ўртасида ўхшаш жиҳатлар бор – ҳар икки мураббий тезкор ҳужумлар билан динамик футболни хуш кўради ва майда паслар билан қанотларни "очиш"га урғу қилинади.

Аммо, лекин, бироқ... Муаммо шундаки, Франсиско Ираолани тўлақонли равишда алиштира олмайди. Бу ҳақида у ўз тақдимотида ҳам айтиб ўтди: "Янги ишим ҳақида одамлар нима деяётгани мени қизиқтирмайди. Одамлар кетганимдан кейин нима дейишлари менга қизиқроқ".

Ушбу воқеа эса ўзини узоқ куттирмайдиган кўринади. Сабаби мавсум бошланиб улгурмай "Райо" муҳим футболчилари билан хайрлашди – ҳимоячилардан Лежен, Алехандро Катена ва Фран Гарсиядан, Марио Суарес, Комесанья ва Камельогача.

Бу асосий таркибнинг ярмидан кўп дегани. Табиийки, спорт менеджменти шошилинч равишда "тешиклар"ни ёпишга тушди (мисол учун "Осасуна"дан Аридане Эрнандез, "Леванте"дан Хони Монтиель олиб келинди), аммо мавсум стартигача Давид Кобеньо жуда ҳам истаса ҳам таркибни "тўлдириб" улгурмайди.

Франсиско эса бу қийин вазиятдан чиқишига тўғри келади. Ўзи шундоқ ҳам қудратли бўлмаган ва Ираоланинг топқирлиги эвазига "кун кўриб юрган" "Райо Вальекано"нинг эса Ла Лиганинг аксарият клублари сингари, CVC молия фонди билан яхшилаб ўйламай тузилган келишув оқибатида молиявий муаммолари янада ортган.

Иқтидорли мураббий синиб қолишини истамаган бўлардик, лекин вазиятга реал қарасак, Франсисконинг истеъфо борасида биринчи бўлиш имконияти анча юқори.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика