UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Владо Радманович: "Эрондан ҳужумкор ўйин кутяпман ва бу бизга имкониятлар яратиб беради" Янгиликлар

Владо Радманович: "Эрондан ҳужумкор ўйин кутяпман ва бу бизга имкониятлар яратиб беради"

"CAFA Nation’s Cup" халқаро турнирининг финалида Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади.

Бугун ўйинолди матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Унда жамоамиз мураббийи Владо Радманович ва ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев иштирок этишди. 

  

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Икки терма жамоа ҳам финал баҳсига лойиқ эди. Эрон терма жамоасини ўз гуруҳида камроқ учрашув ўтказди ва шу сабабдан улар тикланиш учун кўпроқ вақтга эга бўлишди. Эрон кучли терма жамоа, лекин биз рақибдан чўчимаймиз. Эрон терма жамоасининг ҳужум чизиғи жуда кучли, бизнинг ҳужумчилар ҳам улардан қолишмайди. Эртанги учрашувда авваламбор ақлли ўйин намойиш этишимиз керак. Эртага қизиқ учрашув бўлишига ишончим комил. Майдонда жанг бўлиши аниқ.


- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
Аббос Файзуллаев: Эрон Осиёнинг энг кучли терма жамоалиридан бири. Бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. Эртага халқимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.



- Эртанги учрашувда Эрон терма жамоасидан қандай ўйин кутмоқдасиз?
Эрон терма жамоасининг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Рақиб ҳақида барча маълумотга эгамиз, лекин рақиб ҳам биз хақимизда кўп маълумотга эга. Эртага Эрон терма жамоасидан ҳужумкор ўйин кутяпман, уларнинг ҳужумкор ўйини бизга имкониятлар яратиб беради.

- Эрон терма жамоаси билан кўп тўқнаш келганмиз. Кўпгина учрашувларда дарвозага зарба беришимиз жуда қийин, Эронга қарши аввалги учрашувларда рақиб дарвозаси томон бита аниқ зарба бера олмаган вақтларимиз бўлган. Эртага ушбу ҳолатни тўғирлаймизми?
- Футболда барчасини кичик деталлар ҳал қилади. Эрон каби терма жамоаларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин. Эртанги учрашувда рақиб хатоларидан унумли фойдаланишимиз керак.

- Эронга қарши учрашувларда бор йўғи бир маротаба ғалаба қозонганмиз. Эртанги учрашувда футболчилар учун қанчалик принципиал?
Аббос Файзуллаев: Эронга қарши учрашувлар ҳар доим қийин кечади. Ўзбекистон ва Эрон Осиёнинг кучли жамоалари. Эртанги учрашув жуда қизиқ бўлади.



- Ўтган матбуот анжуманида, бизнинг имкониятларимизни 60/40 деб баҳолаган эдингиз. Фикрингиз ўзгармадими?
- Фикрим ўзгармади. Мен эртанги ўйин натижасини тахмин қила олмайман, майдонда кўрамиз нима бўлишини. Агар олдиндан нима бўлишини билганимда, мен дунёдаги энг бой инсон бўлар эдим.

- Терма жамоамизнинг имкониятларини фоизларда қандай баҳолайсиз?
Аббос Файзуллаев:  Бир нарсани аниқ айта оламан. Эртага майдонда жанг бўлади.

- Катанецнинг аҳволи қандай. У эртанги учрашувга етиб келадими?
- Катанецнинг аҳволи яхшиланиб бормоқда, лекин эртанги учрашувни интернет орқали томоша қилади.



- Эртанги учрашувга аниқ режангиз борми? Масалан стандарт вазиятларга эътибор қаратиш ёки аниқ бир тактик схема?
- Биз ақилли футбол намойиш этишимиз керак, сабаби рақиб жуда кучли. Эрон терма жамоасига қарши қандай ўйнашни биламиз. Мен Ироқ терма жамоасида ишлаётган вақтим Эрон билан дуч келганмиз. Биз Эрон терма жамоасининг тактикасини кўриб чиқдик. Биз эртага қандай услубда ўйнашимиз бугун кечаси аниқ бўлади, балки 3 ҳимоячи, балки 5та ҳимоячи билан ўйнармиз.

- Ўзбекистон терма жамоасида икки йилдан бери ишлаб келмоқдасиз. Жисмоний ҳолатимиз яхшиландими шу вақт ичида?
- Терма жамоанинг ўйини уч сифат бўйича баҳоланади: тактика,техника ва жисмоний ҳолат. Агар ҳар бир жиҳат яхши шакилланган бўлса, терма жамоа яхши ўйнай олади. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш кўпроқ клубларга боғлиқ, сабаби футболчилар ўз клубларда кўп вақт ўтказади. Терма жамоада футболчилар бор йўғи икки уч ҳафта бўлишади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика