UZ

Сўнгги янгиликлар

12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистонидан ҳозирги таркибда кимлар ўйнамоқда?  0 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  12 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  30 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  4 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  27

347 кун қолди... Янгиликлар

347 кун қолди...

Келаси йили шу вақтга келиб Россияда футбол фестивали давом этаётган бўлади.


Бу сафарги Жаҳон чемпионати ҳар қачонгидан ҳам бошқача, ўзгача руҳда ўтишини ҳозирдан сезиш мумкин.
Нега дейсизми? Чунки бу сафарги футбол фестивалида янги олтин авлоди шаклланаётган Франция, Европада хўжайинчилик қилаётган, анча улғайган Португалия, жаҳли чиққан Бразилия, янгиланган Испания, ўзгараётган Голландия, қўрқмас Италия, тажрибаси ошган Белгия, номдор Англия, енгилмас Германия ҳамда кўзи қонга тўлган Аргентинани кўришимиз мумкин.


Франция терма жамоасининг ҳозирги таркибига қарайдиган бўлсак, бош мураббий Дидье Дешамни қандай бош оғриғи кутаётганлигини пайқаш қийин эмас. Келаси ёзда якуний 23таликни белгилаш Дешамга ниҳоятда қийин бўлади.
Янги авлод, ёш истеъдодлар ва иқтидорлар анча чиниққан. Ҳар бир чизиқда рақобат мавжуд. Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда Франция сўзсиз ғолибликка энг асосий фаворитлар қаторида бўлади. Муҳими, мураббий ритмни бузиб қўймаслиги ва футболчиларга мос тактик услубни танлашда зуккороқ бўлмоғи лозим. Кучли таркибни тўғри йўналишда ўйната билиш ҳам осон юмуш эмас.


Португалия ўтган йили ёзда Францияда анча улғайгани, энди фаворитлар қаторида номига тилга олинадиган жамоани эмас, ҳақиқатда ғолиблик учун курашадиган Португалияни кўрамиз. Жамоа Европа чемпионлигидан сўнг ўз кучига тўғри баҳо берган ҳолда нималарга қодир эканлигини ишонч хосил қилди. Криштиану Роналду Европада тенгсиз бўлишни уддалади, буёғига Жаҳон кубогини ҳам боши узра баланд кўтариш унинг асосий орзулари ва мақсадларидан бири. Роналду бу мундиалга бошқачароқ ёндошади. Сантуш Европа чемпионатида қандай мураббий эканлигини амалда исботлади. Роналдунинг кайфияти ва Сантушнинг тактик айёрлиги Россияда ҳам қўл келиши мумкин. Ғалаба таъмини татиб кўрган Португалия мундиалда ўзгача руҳда келади. Чунки Португалия энди элит терма жамоалар рўйхатидан ўрин олди.


Ўтган сафар ўз уйида хўрланган Бразилиянинг мундиалда амалдаги ғолиб Германия билан ўзаро ҳисоб-китоби бор. Бразилия мухлислари олдидаги қарзини узиш мақсадида ҳам Россияда фақат ғолибликни кўзлайди. Бразилия Жаҳон чемпионатида доимо чемпионлик мақсадида қатнашади. Пентакампеонлар ўтган мундиалга нисбатан таркиб жиҳатдан ҳам анча барқарорликка эришган.


Испания терма жамоаси авлодлар алмашувини ўтказди. 2008-2014 йилга қадар Испания енгилмас терма жамоага айланганди. Ўтган жаҳон чемпионати ва Европа чемпионатидан кейин "қизил фурия" таркибда бир қатор ислоҳотларни ўтказди. Истеъдод ва иқтидорли футболчилар борасида ҳеч қачон муаммога дуч келмайдиган "қизил фурия" энди бош тожни яна ўзига қайтариш мақсадида Россияга ташриф буюриши шубҳасиз. Мундиалда янгиланган Испания кўрамиз.


Ўтган йили ёзда Европа чемпионатини телевизор қаршисида томоша қилган голландлар Россиядаги мундиални ҳам ўтказиб юборишса, бу адолатдан бўлмайди. Дик Адвокат жамоага келганидан сўнг яхши тарафга қараб ўзгараётган Голландия ўзининг эски мадҳиясини қайтариши лозим. Агарда Голландия Россияга бериладиган "чипта"ни қўлга киритса, унда Жаҳон чемпионати янада қизиқарли ўтиши табиий.
Роббен ва Снейдер учун охирги мундиал. Сўнгги жаҳон чемпионатида бу иккала футболчи ёш ниҳолларига жаҳон чемпионати ҳавосидан қандай нафас олишни ўргатиб кетишлари лозим. Шижоаткор ва жўшқин Голландия катта сенсация қайд этиши мумкинлигини ҳеч ким инкор этолмайди. Умуман футбол нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, Голландиясиз мундиал бироз зерикарли бўлиб қолади.


Италия ҳеч қачон ҳеч кимдан қўрқмайди. Мовий гвардия қандай таркибда, қайси авлод билан мундиалда қатнашмасин, доимо фаворитлар рўйхатининг тепа қаторидан ўрин олган. Конте Италия терма жамоасининг сўнгги йиллардаги энг кучсиз таркиби билан Европада шовқин кўтарганди. Жампьеро Вентура Контедан яхши жамоани қабул қилиб олди. Буёғига ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғига бироз андоза берган ҳолда янада хавфли жамоага айлантириш имконияти бор.
Буффоннинг охирги катта турнири. Жижининг олтинчи (6!) мундиали бўлиши мумкин! Даҳшат! Италия терма жамоаси учун Буффоннинг иштирокидан бошқа ортиқча мотивациянинг кераги йўқ. Ўша машҳур "Ювентус" дарвозабони ва ҳимоядаги "учлик" исталган рақиблар учун бош оғриқ бўлади. Қўрқмас Италия бир йил ичида ярим ҳимоя ва ҳужумдаги боғлиқликни топа олса, ғолиблик учун яхшигина имконият пайдо бўлади.
Италиянинг мундиалдаги "қуроли" катта эҳтимол билан Белотти бўлади.


Олтин авлоди анча тажриба тўплаган Бельгия ҳам бу сафарги мундиалда баланд овозда "гапириши" мумкин. Таркиб жиҳатдан ҳеч бир терма жамоадан қолишмайдиган, салоҳияти баланд Бельгияни иккинчи катта турнири бўлади. Европа чемпионатида ёмон иштирок этмаган бельгияликлар Жаҳон чемпионатида янада юқори чўққини кўзлашлари аниқ. Буни амалда қандай уддалашади, бу энди ҳозирча жавоби йўқ савол.


Номдор Англия. Англия терма жамоаси ҳар доим фаворитлар қаторида тилга олинади. Аммо бу терма жамоа охирги марта қачон чинакамига ғолиблик учун курашганини эслаш қийин. Қоғозда кучли, аммо амалда кучлилар орасида йўқолиб қоладиган Англиядан бу сафар мухлислар "совға" кутишаётгани бор гап. Потенциал жиҳатдан Англия терма жамоаси фаворитлар ичида кучли бешликка ҳам кира олмайди. Англияга характер етишмайди. Россияда бўладиган Жаҳон чемпионатида Англия исботлаши керак бўлган жиҳатлар жуда кўп. Номдор Англия номдор бўлмаган мураббий билан нима каромат кўрсатиши қизиқ.


Ҳужумчилар мамлакати Аргентина ўтган сафар финалда аламли тарзда Германияга мағлуб бўлганди. Мессининг Жаҳон кубоги олдидан маъюс ўтиб кетгани кечагидек ёдимизда.
Аргентина ва Месси фақат бир мақсадда, Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш учун Россияга келади. Ҳозирда эса Аргентинанинг саралаш босқичидаги ишлари кўнгилдагидек эмас. Жамоа аввалига мундиал чиптасига эга чиқиши, кейин эса ғолиблик ҳақида бош қотириши керак. Биз билган Аргентина йўлланмани қўлга кирита олади, бунга ишонамиз. Жаҳон чемпионатида эса Аргентинадан камида ўтган галги иштирокни кутиб қоламиз. Месси ва Роналду қарама-қаршилиги Россияда ҳам давом этишини кўпчилик исташи табиий. Бу уларнинг мундиалдаги охирги тўқнашувлари бўлиш эҳтимоли юқори.


Барча терма жамоаларда мураббий ўзгарди. Немис машинаси рулида эса ҳамон ўша Йоахим Лёв ўтирибди. Амалдаги жаҳон чемпионлари таркибларини жуда силлиқ тарзда янгилаб олишди. ЖЧ-2010да дебютант, ЖЧ-2014да эса "пишган" ёшлар ҳозирга келиб Германиянинг ҳақиқий етакчиларига айланишди. Кўплаб тажрибали ва етакчи футболчилар терма билан хайрлашган бўлишсада, Лёв уларни ўрнини муносиб тўлдирмоқда. Ўйин услуби янада шаклланди, таркиб рақобатбардошлигини йўқотмади ва авлодлар алмашуви жамоага кескин таъсир этмади. Лёв бу буорада анча тажрибали. Бунга яққол мисол ЖЧ-2010даги Германиянинг иштироки. Янгиланган, ёшарган таркиб билан немис машинаси катта тезликда "пойга"га кириб борганди. ЖЧ-2014да эса финишга биринчи бўлиб келган немис машинаси, Россияда эстафетани бошқага топширмоқчи эмас. Енгилмас Германияни доғда қолдира оладиган терма жамоа топиладими?
Бу анча долзарб савол. Жавобини эса бир йилдан кейин билиб оламиз.

Биз санаб ўтган терма жамоалардан ташқари яна баъзи термалар ҳам ғолиблик учун курашга қўшилишга ҳаракат қилиб кўришади. Масалан Чили. Ёки мундиалда ҳали кўпчилик учун қизиқ бўлган терма жамоалар, дебютантлар пайдо бўлади.
Бу галги Жаҳон чемпионати ҳар қачонгидан ҳам бошқача ўтишига шубҳа йўқ.
Айниқча биз учун. Россияда ўтаётганини биз учун қулай тарафлари жуда кўп.

Майли, ҳозирча у мавзуни очмаймиз. Кайфиятни туширмаймиз.

Ҳали айтганимдек, кўп нарса омадга боғлиқ. Омадимиз чопса, бу мундиал биз учун чинакамига ўзгача бўлиши мумкин.

Россияда бўлиб ўтадиган футбол фестивалини ҳозирдан соғинишни бошладик...


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика