UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Зидан "Реал "га мураббийлик қилиш ниятида эмас  0 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  2 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  4 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  14 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  2 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0

ЎФА тиббий қўмита раиси чемпионда топилган тақиқланган модда мавзусида фикр билдирди Янгиликлар

ЎФА тиббий қўмита раиси чемпионда топилган тақиқланган модда мавзусида фикр билдирди

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси "Тиббий Қўмита" раиси ҳамда "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр Пирриев Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзосида тақиқланган модда аниқлангани мавзусида фикр билдирди.

"U-20 терма жамоаси аъзоси Шаҳриёр Жабборовнинг допинг тестида тақиқланган модда топилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда турли хабарлар тарқалди. Шу боис мутахассис сифатида изоҳ қолдиришни маъқул топдим.


Авваломбор бу масалада охирги нуқта қўйилмади. Чунки допинг текшируви учун футболчидан ўйиндан сўнг иккита махсус идишга (маълум миқдордаги пешоб ёки қон) намуна олинади. Шундан 1-намунада тақиқланган модда чиққанда 2-намунага мурожаат қилинади. Осиё кубоги доирасида Австралияга қарши баҳсдан сўнг Жабборовдан олинган намунанинг биринчисида футболчи организмида оксандролон синтетик модда элементи топилгани борасида хабар берилган. Энди 2-намунада ҳам шу тасдиқланса, шундан сўнггина футболчи ҳақиқатан ҳам ушбу тақиқланган моддани қабул қилган, деб топилади.


Хўш, бу модда футболчимиз организмига қандай тушиб қолди. Бир нарса аёнки, Шаҳриёр бу гормонал воситани атайин истеъмол қилмагани аниқ. Гап шундаки, бугунги кунда “спорт витаминлари” номи остида турли брендлар ўз маҳсулотлари билан бозорларни эгаллаб бормоқда. Улар рақобатда бир-биридан ўзиш учун турли “нағмалар” қилишдан тап тортишмаяпти. Шулардан бири: маҳсулотининг таъсирини кучайтириш ва бу орқали маҳсулот сотувини кўпайтириш мақсадида унинг таркибига тақиқланган моддалардан қўшишдир. Ўша маҳсулотлар устидаги маълумот ёрлиғида ушбу биоқўшимча таркибида фақат витамин ва безарар қўшимчалар борлиги ёзилади холос, тақиқланган моддалар аралаштирилгани ҳақида лом-мим дейилмайди. Айниқса, "тушунарсиз" бренд маҳсулотларида. Бу ҳолат ҳақида халқаро спорт тиббий ташкилотлари бир неча бор бонг уриб келишмоқда. Шу билан бирга оддий ҳаваскор учун мўлжалланган биоқоришиқлардан фарқли ўлароқ, профессионаллар фақат таниқли брендларнинг махсус сертификатга эга биоқўшимчаларидан фойдаланишини тавсия қилишади.


Бизнинг мисолда футболчимиз организм учун зарур бўлган оддий витамин ва биоқўшимчалар қоришмасини сотиб олган ва катта эҳтимол билан “тоза” бўлмаган бу қўшимчани жамоадаги витаминлардан ташқари ўз ҳолича истеъмол қилган. Натижада ихтиёрий спортчи қабул қилиши мумкин бўлган витаминли қўшимча футболчимиз учун “бошоғриғи” бўлиб турибди.


Бугунги кунда дунёнинг етакчи клублари, терма жамоалар, жумладан ЎФА фақат махсус сертификатга эга брендлар билан ҳамкорлик қилиб, барча терма жамоаларни зарур, ишончли витамин ва энергетик қўшимчалар билан таъминлаб келмоқда. Аммо ёшларимиз турфа рекламаларга учиб, кўп ҳолларда қўшимча тарзда ўзлари ҳам турли витаминларни истеъмол қилишаётгани сир эмас.


Хуллас, ушбу вазиятда Шаҳриёрни ўринсиз айбламаслигимиз, унинг ўрнида ихтиёрий спортчи спорт витаминлари бизнесидаги “нағма”лар қурбонига айланиб қолиши мумкинлиги, профессионал спортни танлаган ҳар бир инсон бундан тўғри хулоса чиқариши кераклигини айтиб ўтишни жоиз топдим. Хуллас, барчаси хайрли якун топишидан умидвормиз" - дейилади Аброр Пирриев шахсий каналида.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика