"Манчестер Сити" молиявий қоидабузарликларда ўзини айбсиз деб ҳисобламоқда
07 фев 2023 01:33
Янгиликлар
"Манчестер Сити" молиявий қоидабузарликларда ўзини айбсиз деб ҳисобламоқда
Олдинроқ АПЛ "Манчестер Сити"ни 2009/10-2017/18 мавсумлар оралиғида 100дан ортиқ қоидабузарликлар содир этганликда айблаган эди.
"Клуб Премьер-лиганинг баёнотини олдиндан билмас эди. Улар ҳам қолганлар каби хабар эълон қилинганидан сўнг эшитишди.
Премьер-лига "Сити"нинг ишидан улар бошқарув масаласидаги муаммоларни ўзлари ҳал қила олишини исботлаш учун фойдаланишади.
Премьер-лига бу борада баёнот бериши учун 4 йил керак бўлди, ҳаммаси яқин вақт ичида содир бўлишини кутманг.
"Манчестер Сити" доимо молиявий қоидаларни бузмаганини таъкидлаб келади.
УЕФА ўз ишини очганида "Сити" текширувларга ишонмаган ва қарор "шаҳарликлар" фойдасига чиқмаганида улр Спорт арбитраж судига мурожаат қилиб, кўплаб айбловларни бекор қилдиришган.
"Сити"дагилар Премьер-лига ишининг ҳар бир деталини ўрганадиган энг яхши ҳуқуқшуносалар билан қуролланишади. Бу роса чўзилади ва қимматга тушади" - дейди BBC журналисти Саймон Стоун.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар