UZ

Сўнгги янгиликлар

16:17"Манчестер Юнайтед" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  1 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  2 14:10САфарда "Бунёдкор" меҳмони. Зейтуллаев нималар деди?  0 13:38"Реал" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди  8 13:01Ўртоқлик ўйини. “Қўқон-1912” Грузия жамоасини мағлуб этди  4 12:15Тонали "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди. Мадридликларнинг жавоби маълум  4 11:48САфарда. ОКМК қандай тайёрланмоқда? Миржалол Қосимов ва Жавоҳир Илёсов билан интервью  0 11:20“Фламенго” "Ливерпуль” собиқ форвардини сотиб олмоқчи  0 10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  15 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  3 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  5 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2

"Сўғдиёна" стадиони тахминан 1 майдан бошлаб футбол учрашувларини қабул қилади — ЎзПФЛ Янгиликлар

"Сўғдиёна" стадиони тахминан 1 майдан бошлаб футбол учрашувларини қабул қилади — ЎзПФЛ

Лига мутахассислари 26 январь куни Жиззах шаҳрида бўлди. Бундан мақсад "Сўғдиёна" стадиони ва клуб қароргоҳининг мавсумга тайёрланиш жараёнини ўрганиш эди.

2022 йилги мавсумга келиб Жиззахдаги асосий стадион майсаси ҳолатида салбий ўзгаришлар кўзга ташланди. Шундан келиб чиқиб, ўтган йилнинг июнь ойида Лига 2023 йилги мавсум Суперлига учрашувлари мазкур майдонда ўтказилмаслигини клубга расман маълум қилди. Йил якунига қадар "Сўғдиёна" ОФК Кубоги беллашувларини Жиззахда қабул қилиши кўзда тутилганди. Клуб илк бор халқаро майдонда иштирок этаётгани бунда инобатга олинди. 



2022 йил баҳорида вилоят футбол маҳорат мактаби майдонига янги чим ётқизилган бўлиб, мазкур чим 1 йил давомида вилоятдаги асосий майдон учун парвариш қилиниши кўзда тутилганди. Лига ва клуб ўртасидаги келишув асосида 2022 йилги мавсум сўнгида "Сўғдиёна" стадионида таъмирлаш ишлари бошланди ва ҳозирга қадар у фаол давом этмоқда. Бугун Лига стадион ва клуб қароргоҳида мавжуд камчиликлар юзасидан тузилган баённомани "Сўғдиёна"га тақдим этди. Улар шу йилнинг февраль ойи якунига қадар бартараф этилиши талаб этилади. 



Мутахассислар тахминига кўра "Сўғдиёна" майдони Суперлига учрашувлари учун 1 май санасида тайёр бўлади. Унга қадар клуб 1 февралга қадар ўз уй учрашувларини вақтинча ўтказиб турувчи стадион номини Лигага тақдим этиши лозим.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика