UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Суперлига-2024. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари   0 02:30Евро-2024 1/4 финал. Нидерлания - Туркия 2:1, Турклар мусобақадаги ўнинчи автоголни уришди  1 02:00Евро-2024 1/4 финал. Англия - Швейцария 1:1 (пенальтилар 5:3), Пикфорднинг "шпаргалка"си Англияни кейинги босқичга олиб чиқди  0 01:55Евро-2024. Нидерландия ирода кўрсатиб,Туркияни мағлубиятга учратди! Ярим финалдаги рақиб – Англия  49 01:43Максим Шацких: "Биринчи даврада қайд этган натижаларимиздан кўнглим тўлди. Иккинчи даврада янада кучлироқ бўламиз"  1 01:41"Ал Ҳилол" 130 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр!  1 01:25Неъматилло Қуттибоев: "Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Жамоалар ўртасидаги даража учрашув тақдирини ҳал қилди"  2 01:11Виталий Левченко: "Футболдаги ҳаёт шунақа, ҳеч ким учун доимий жой кафолатланмайди"  1 00:56Иван Бошкович: "Жамоада мувозанатни ушлашимиз керак"  1 00:25Ўзбекистон кубоги. “Арал” - “Пахтакор” 0:1  0 00:15Ўзбекистон кубоги. “Сўғдиёна” - “Нефтчи” 1:0, Захирадан тушган Ҳошимов 20 оснияда гол урди  2 23:40Евро-2024. Англия Швейцарияни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди!  62 23:26Ван де Бек испан клубига ўтадими?  0 23:06Ўзбекистон кубоги. "Сўғдиёна" экстра таймларнинг 112-дақиқасида урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  33 22:26Ўзбекистон Кубоги. Умар Адҳамзоданинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Пахтакор"га "Арал" устидан ғалаба келтирди  70

Қозоғистон терма жамоаси устози: "Эртага йигитлар пул учун эмас, мамлакат герби учун майдонга тушишади" Янгиликлар

Қозоғистон терма жамоаси устози: "Эртага йигитлар пул учун эмас, мамлакат герби учун майдонга тушишади"

Эртанги Ўзбекистон – Қозоғистон ўртоқлик ўйини олдидан "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида қозоғистонликлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Қозоғистон термаси устози Магомед Адиев ва жамоа сардори Асхат Тагиберген қатнашди. 





Дастлаб Қозоғистон МТЖ Миллатлар Лигасидаги ажойиб иштирок учун табриклаб ўтилди ва бош мураббийга сўз берилди.

"Табрик учун раҳмат. Бизни қардошлик дербиси кутмоқда. Рақибни ҳурмат қиламиз. Қисфа фурсатда ишлаб чиққан тактикамизни қўллашга ҳаракат қиламиз".

Шундан сўнг Асхат Тагиберген гапириб ўтди. 

"Марказий Осиё дербиси бўлиб ўтади. Кўришмаганимизга анча йиллар бўлганди. Эртага қизиқарли учрашув гувоҳига айланамиз.



- Сизлар айтганингиздек, бу – дерби. Сизлар учун баҳс қанчалик принципиал аҳамиятга эга?

"Ҳар доим ютиш муҳим. Биз ғалаба қозониш учун шуғулланамиз, шуни устида ишлаймиз. Принципиаллик йўқ. Асосий базифамиз – ЖЧ саралашига тараддуд кўриш", – Магомед Адиев.



"Ҳар бир спортчи ғалаба қозониш учун майдонга тушади. Клубдошим Игорь Сергеев билан бу борада гаров боғладик. Эртанги натижадан кейин барчаси ойдинлашади", – Асхат Тагиберген.



- Мураббийга савол Қозоғистон таркиби бўйича Миллатлар Лигасига жалб этилаётган футболчилар борасида эътирозлар кўп. Бунга қандай қарайсиз?

- Мен бунга табиий жараён сифатида қарайман. Ҳамма сиздан қониқса, бу ишлар яхши кетаётганини англатмайди. Энг катта эътирозни ўзимга ўзим қиламан, ҳамиша ўзимга савол бериб кўраман. Терма жамоамизнинг Миллатлар Лигасидаги иштирокига келсак, ҳаммаси яхши кечяпти. Эртанги учрашув орқали Европа чемпионати саралаш босқичига тараддуд кўришимиз лозим. Жиддий қарашимиз керак.

- Футболчига савол. Кўпчилик журналистларнинг фикрича, Ўзбекистон кўпроқ техникага таянади. Ўзаро солиштирилса, ўзбекистонликлар устун. Экспертлар ҳам шу фикрда. Бу борада қандай фикрдасиз?

- Биз ҳам ривожланиб боряпмиз ва бошқа даражада тўп тепяпмиз. Бунга Миллатлар Лигасида ҳам гувоҳ бўлиб турибсиз. Эртага муросасиз ўйин бўлиб ўтади. Кучли жамоа ғалаба қозонади.



- Мураббийга савол. Қозоғистон терма жамоасига қарши ўйиндаги ғалаба учун мукофот пули ваъда қилинганми? Бундай мукофотлар ҳар бир ўйин учун ажратиладими ёки бу фақат Ўзбекистон билан муросасиз қарама-қаршилик учунми?

- Ҳар бир ўйиндан сўнг пул мукофоти белгиланади. Бу шу учун ажратилган махсус фонддан ажратилади. Миллатлар Лигаси ва ўртоқлик ўйинидаги суммада катта фарқ бўлади. Эртага йигитлар пул учун эмас, мамлакат герби учун майдонга тушишади. 



- Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистон Миллатлар Лигаси қайси лигасидан ўрин олган бўларди – "C", "B" ёки бошқа? 

- Биз ҳали "B" лигада ўйнаб кўрмаганмиз. Ўзбекистон муносиб рақиб. Индивидуал кучли ўйинчилари талайгина, қанотлари ҳам зўр ишлайди. Ўзбекистон каби кучли рақибга қарши ўйнаш биз учун муҳим. Бу кучли ва кучсиз томонларимизни кўриб олишга хизмат қилади. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика