UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  0 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  3 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  7 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1

Рўзиқул Бердиев: "Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман! 90 дақиқа балки ундан ҳам кўпроқдир эътиборни йўқотмасдан ўйнадик. Ҳимояда тартибли ўйнаб "Пахтакор"га вазият яратишга имкон бермадик ва қарши ҳужумда жудаям яхши ҳаракат қилдик. Иштиёқ, тактик ва жисмоний томонлама рақибдан устун келдик, шу сабабли ғалаба қозондик. 

- Баҳс аввлида Алиқулов ва Мозговой тўқнашиб кетганда қанчалик хавотирландингиз? 

- Улар ҳаводаги курашларда яхши ўйнашади. Биринчи навбатда иккаласи майдонни тарк этишидан қўрқдим. Сабаби "Пахтакор" иккинчи қаватда яхши ўйнайди ва Алиқулов бугунги баҳсда жуда зарур эди. Шукурки ўша вазият биз учун яхши тугади ва ҳар иккала футболчимиз тўлиқ ўйнади. 

- Матеус Лима Круз жамоага келганида кўп танқидларга сабаб бўлганди. Бугун эса анча фаол бўлди, унинг ўйинидан қанчалик қониқдиз? 

- Албатта бугун жамоага ёрдам берди, кўп меҳнат қилди. Тўғри Лима Круз бошида келганида жамоамиз ўйинига киришиб кетишига вақт керак эди. Жисмоний ҳолатини ҳам яхшилаб олишимиз керак эди. Бугун унинг ва барча футболчиларимнинг ўйинидан қониқдим. Бугун улар майдонда катта кўламдаги ишни бажаришди. Ҳимояда ҳеч қандай хатосиз ўйнадик. 

- "Пахтакор" сафидаги энг хавфли футболчи бу - Черан. Бугун унга деярли имкон берилмади. Ўйиндан олдин унга персонал тарзда ўйнаш топшириғи бормиди? 

- Черан, Банашак, Ҳамробеков ва Алижоновга персонал ўйнадик. Ҳамробековга қарши Бозоровни қўйдик, бу ўзини оқлади. Ҳамробеков бирорта ҳужум бошлаб бермади. Иккита марказий ярим ҳимоячи эса Черанни тўхтатиб қолишди. Ҳимоячиларимиз Банашакни яхши "ёпишди". 

- Жамоа босимга тайёрми? Энди мухлислар чемпионликни талаб қилишади. 

- Босимга йигитларимиз кўникиб боришмоқда. Руҳан ҳам ўсиб боришмоқда. Босим катта бўлган ўйинларда ҳаракат қилдик: бугун, ОЧЛ плей-офф, ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари. Йигитларимиз бу ўйинларда босимга бардош беришди.

- Кубок ярим финалида ҳам ўйнайсизлар. Ўша пайтга келиб иккаласидан бирини танлашга тўғри келиб қолмайдими?

- Албатта олдимизда ўйинлар бор, кубок ўйинлари ҳам бор. Захира имкониятларимиздан тўлиқ фойдаланиб ҳар иккала фронтда охиригача курашамиз.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика