UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса тўпурар бўлиши мумкин  0 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  3 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  22 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  4 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   10 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ҳимояда тартибли ва кучли ўйин намойиш эта олдик" Янгиликлар

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ҳимояда тартибли ва кучли ўйин намойиш эта олдик"

U-23 Осиё Кубоги финал беллашувидан сўнг Саудия Арабистони бош мураббийи Садд Ал Шеҳри ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Ферас Ал Байкан матбуот анжуманида қатнашди.

"Жамоамиз ва бизнинг ғалабамизни кутган барчани муваффақият билан табриклайман. Жуда қийин ўйин бўлди. Бу финалга хос ва кутилган ҳолат. Мухлислар мезбон жамоани ажойиб қўллаб-қувватлаб турди. Шундай бўлса ҳам, ўйинчиларим олдиларига қўйилган вазифани уддалашди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман", – деди мураббий.

"Биз учун жуда қийин бўлди. Ютишимиз лозим бўлган учрашувда олдимизга қўйилган мақсадга ета олдик. Чемпионлик билан барча жамоадошларим, мураббийлар ва яқинларимизни табриклаб қоламан", – деди футболчи.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?

- Кўриниб турибдики, Ўзбекистон термаси жуда кучли шаклланган. Мезбонлар Париж-2024 Олимпиадаси йўлида ажойиб жамоа тузгани кўриниб турибди. Ўз навбатида, биз ҳам энди бор эътиборимизни келгуси ушбу ёш тоифасидаги мусобақага қаратиб, Париж Олимпиадасига тайёргарликни бошлаймиз. 

- Жамоангиз гол ўтказмай чемпион бўлгани ҳақида нима дея оласиз?

- Аввало, буларнинг барчаси Яратгандан. Қолаверса, ҳимояда тартибли ва кучли ўйин намойиш эта олдик. Рақибга қарши замонавий футболнинг барча йўналишлари бўйича тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика