UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди  2 21:02Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"  9 20:49Париж-2024. Ўзбекистоннинг Испанияга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  10 20:21Хёйбьерг "Тоттенхэм"дан "Марсел"га ўтди  3 20:00Расман: Мбаке — "Барселона" футболчиси!  5 19:48Матс Хуммелс фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин  1 19:34"Акрон": "Хуш келибсан, Шерзод Эсанов!"  2 19:25Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Бешинчи беллашув баҳоси беш бўладими?  7 19:04Артём Довбик Мадридга кўчиб ўтади (Фабрицио Романо)  2 18:41"Ланс" футболчисини Бундеслига клубига ижарага берди  1 17:37К-Лига 2. Алиқулов жамоаси сафарда Алибоев клубини мағлуб этди   1 17:35Люпче Дориев: "Сўғдиёна" мусобақа жадвалида янада баландроқда бўлиши керак. Ўзбекистон кубогида ғалаба қозона олишимизга кўзим етмоқда"  8 17:04Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси йиғинга киришди  11 16:57Футзал. 9 та гол урилган, Ўзбекистон финалга чиққан Гватемалага қарши учрашувдан галерея  0 16:51"Сурхон" 43 нафар собиқ футболчи, мураббий ва ходим билан ҳисоб-китоб қилди  5

Суперлига. Жанговар руҳда ўтган "Насаф" - "Пахтакор" ўйинида кучлар тенг келди Янгиликлар

Суперлига. Жанговар руҳда ўтган "Насаф" - "Пахтакор" ўйинида кучлар тенг келди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашуви якунланди.


НАСАФ – ПАХТАКОР 0:0
7 май 2022 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Александр Попов
VAR ҳаками: Элёр Турсунов
VAR ассистенти: Тимур Гайнулин
Комиссар: Бахтиёр Ширинов

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов 2.Алибек Давронов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 7.Шароф Муҳитдинов (18.Баҳром Абдураҳмонов, 73), 8.Дилшод Саитов, 10.Ҳусайин Норчаев (99.Семир Смайлагич, 73), 22.Акмал Мозговой, 30.Азиз Холмуродов (23.Сардор Саъдуллаев, 39), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (9.Иван Соловьёв, 89), 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 17.Суҳроб Нуруллоев.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Олексей Ларин, 6.Икром Алибоев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (36.Аббос Эргашбоев, 79), 18.Ҳожимат Эркинов, 21.Камен Хаджиев, 27.Сардор Собирхўжаев (42.Аббос Файзуллаев, 79), 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Миржаҳон Мираҳмадов (14.Оливер Шаркич, 62).

Захира: 33.Элдорбек Суюнов, 11.Сардор Рашидов, 28.Диёр Холматов, 32.Беҳруз Асқаров, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

Огоҳлантиришлар: Саитов (48) - Хаджиев (17)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Насаф"да ўзгариш: Марко Станоевич майдонни тарк этди, Иван Соловьёв баҳсга қўшилди.

87. Бозоровнинг олис масофадан йўллаган зарбасига дарвоза калталик қилди.

Бир майдон томошабин қўл силтаб ўйинни тарк этармикан дейман

83. Ларин ортида дарвозабондан бошқа шериги йўқлигига қарамай, рақибини алдади. Юраги Шрекнинг калласидай экан.

79. "Пахтакор"нинг икки Аббоси ўйиннинг газ спедометрини босгани майдонга тушмоқда: Аббос Файзуллаев Сардор Собирхўжаев ўрнига, Аббос Эргашбоев эса Азиз Турғунбоевни алмаштирди.

77. Абдураҳмонов олисдан зарба йўллади, тўп Қувватовнинг қўлидан чиқиб кетди, қайтган тўпга Смайлагич улгурмади.

75. "Насаф"га омаднинг д ҳарфи етишмади. Жарима майдонида бир эмас, икки футболчи бош билан зарба бериш учун сакради, зарбани чамалашда бир қарич аниқлик етишмади.

73. "Насаф" сафида икки ўзгариш: Баҳром Абдураҳмонов Шароф Муҳитдиновни, Семир Смайлагич Ҳусайн Норчаевни алмаштирди.

70. Қувватов бироз ноаниқ ўйнаганда, қарши ҳужумда мезбонлар ҳисобни очиши мумкин эди, аммо дарвозабон позиция танлашда адашмади.

69. "Пахтакор" ҳисобни очиши мумкин эди. Ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни "аждар" ҳимоячилар амаллаб қайтаришди.

68. Ҳамробеков ўнг қанотдан шеригини олдинга бошлаганди, "Насаф" ҳимоячиси эпчилроқ ҳаракат қилди.

64. Мезбонлар кескинликни оширмоқда. Майдон тўла мухлис бугун голсиз ўйин гувоҳи айланишидан хурсанд бўлмаслиги аниқ, айниқса севимли жамоаси тўп киритмаса.

62. "Пахтакор"да ўзгариш: Мираҳмадов ўрнига Шаркич туширилди.

61. Нуруллоев яқин бурчакдан Қувватовни ожиз қолдирмоқчи бўлди, аммо унинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади.

60. Чап қанотдан узатилган тўпни Сайфиев қайтарди, акс ҳолда меҳмонлар ўйинни майдон марказидан бошлаши мумкин эди.

56. "Насаф"да қулай стандарт вазият юзага келганди. Жарима майдонига узатилган тўпга Алиқулов чалқанча услубда зарба берди, бироқ унинг оёғи тўпга эмас рақибнинг юзига тегди.

54. Одил Ҳамробековнинг узатмаси майдон орқасида болакайга насиб этди.

51. "Насаф" футболчиларида қулай имконият юзага келганди. Дарвозага йўлланган зарбага ҳимоячилар тўғон қуришди.

50. Мухлислар томонидан ўзбекона ҳакамларга бахшида жўровозлида куйланмоқда.

49. "Насаф" футболчилари асабийлашмоқда. Жамоа кетма-кет икки бор қўполлик ишлатди.

48. Саитов огоҳлантирилди.

47. Мезбонларнинг жарима зарбаси самарасиз якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим статистикаси

Тўпни назорат қилиш: 53-47

Зарбалар: 7-2

Аниқ зарбалар: 4-1

Ноаниқ зарбалар: 3-1

Бурчак зарбалари: 2-3

Ҳужумлар: 36-28

Хавфли ҳужумлар: 18-17

Танаффусда зерикиб қолмаслик учун суратдаги футболчиларни топишга уриниб кўринг.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Шароф Муҳитдиновнинг зарбаси голга айланишига бор-йўғи 2 метр етмади.

44. "Пахтакор" хавфли вазият юзага келтирди. Чап қанотдан узатилган тўпга Эркинов яқин масофадан зарба йўллади, ҳимоячилар тўпга қалқон бўлишди.

40. "Пахтакор" гол киритиши учун сал қолишига сал қолди. Алижоновнинг қойилмақом уззатмасини Турғунбоев бош билан голга айлантира олмади.

39. "Насаф" таркибида илк ўзгариш: Азиз Холмуродов ўрнига Суҳроб Нуруллоев майдонга тушди.

38. Станоевич жаримадан қайтган тўпни дарвозага йўллади, бироқ унинг зарбаси қушлар сингари осмонга парвоз қилди.

37. Миржаҳон Мираҳмадов тўпни тўхтатишни ўрганиш учун тўрт йил олийгоҳда ўқиши керакю

36. Мезбонларнинг навбати ҳужуми ҳам қайтарилди.

32. Меҳмонлар жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Турғунбоевнинг зарбасидан сўнг Абдувоҳид Неъматов тўпни ушдаб олишди 5 баҳога ўқиганини кўрсатиб қўйди.

31. Шароф Муҳитдиновнинг олисдан йўллаган зарбаси Қувватовнинг қучоғига бориб тушди.

Кунг-фу футбол

29. "Пахтакор"да кам сонли стандарт вазиятдардан бири муваффақиятсиз ижро этилди.

26. Турғунбоев футбол китобида битилган қоидани бузди. Оқибатда тўп рақибга туҳфа этилди.

23. "Пахтакор" ҳимоячиларининг Норчаевда қасди бор шекилли. Бу сафар Ларин Ҳусайнга қўпол ҳаракатини кўрсатиб қўйди. Охири ҳакам "насаф" фан-клуби либосидаги карточкани кўрсатиб қўймаса бўларди.

21. Энди меҳмонлар майдоннинг байроқча ўрнатилган қисмидан стандарт вазиятни амалга оширишади.

20. "Насаф"нинг бурчак зарбаси бартараф этилди.

18. Жарима зарбасидан оширилган тўп "Бўғирсоқ" эртагидаги сингари ҳаммадан қочиб, Санжар Қувватовнинг тузоғига илинди.

17. Хаджиев огоҳлантирилди. Ҳали иккинчи бўлим ҳам бор, жаноб Каменжон.

16. Гол инобатга олинмади, Ҳусайн чиндан ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда экан.

15. Ҳакам яқин дўсти ВАР билан фикр алмашмоқда.

14. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ эмас! Ҳакам Норчаевнинг голини офсайд деб топди.


13. Норчаевдан яна чап оёқда зарба. Биринчи сзарба пасдан йўлланганди, иккинчисининг манзили трибуна бўлди.

12. Норчаев Салоҳ услубида зарба бермоқчи эди, аммо унинг тайёр эмаслиги сезилди.

11. Станоевич аламини жарима зарбасидан олди. Унинг бор кучи билан берган зарбаси кимнинг "вой белим" дейишига сабаб бўлди.

10. Станоевич Норчаевни бирга-бир вазиятга чиқариб юбориши мумкин эди, унинг нияти бошқа сафар амалга ошадиган бўлди.

8. Норчаев йиқилиб тушди, ҳакам бу вазиятга лом-мим демади, мухлислар эса ўз реаксиясини ҳуштакбозликлар орқали билдиришмоқда.

6. "Насаф"да яхши имконият юзага келиши мумкин эди, Хаджиев вазиятни юмшатди.

5. Тўқнашув содир бўлди, Саитов абдор деб топилди.

4. Алиқуловнинг зарбаси кучсиў чиқди, Суюнов тўпни эгаллаб олишда қийинчиликка дуч келмади.

3. "Насаф" дастлабки дақиқалардан устунликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда.  

"Насаф" қора, "Пахтакор" оқ рангли либосларда ҳаракат қилмоқда.

Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

"Ўзбек футболига қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони билан Шуҳрат Арслонов, Эркин Пиялов, Мўминжон Яҳёев, Рўзиқул Бердиев, Ҳусан Темиров, Камолиддин Кенжаев тақдирланди.

Нафақат футболчилар, балки мухлислар ҳам ўйин бошланишини интизорлик билан кутмоқда.

Бугунги учрашувга Ўзбекистон футбол ассоциациясидан делегация ташриф буюорган. Улар ўзбек футболининг 110 йиллик юбилейи муносабати билан футбол фидойиларини тақдирлашади.

Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотларини ўтказишмоқда.

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика