UZ

Сўнгги янгиликлар

08:49Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 08:23Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  1 07:57Ўзбекистон Суперкубоги. Чипталар нархи маълум  2 07:30МЛС. "Интер Майами"да навбатдаги ғалаба. Месси фаолиятидаги 899-голини урди  2 06:32Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 16-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди   2 02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  60 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  2 02:50Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  21 02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   5 01:50Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди  0 00:40БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Ал Васл"ни мағлуб этди, Шукуров захирадан ўйинга қўшилди  0 00:35Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  5 00:22Ўзбекистон Суперкубогида асосий вақт дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими?  5 00:01"Ньюкасл" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 00:00Каннаваро "Истанбул Башакшехир" ўйинини стадиондан кузатди  4

"Сурхон" – Бубаня воқеаси давом этади. Клубга яна трансфер тақиқи қўйиладими? Янгиликлар

"Сурхон" – Бубаня воқеаси давом этади. Клубга яна трансфер тақиқи қўйиладими?

Хабарингиз бор, "Сурхон" футбол клуби ва унинг собиқ футболчиси Владимир Бубаня бир неча бор молиявий мажбуриятлар бажарилмагани сабабли ўзаро келишмовчиликка боришган.

Футболчи ҳар сафар ФИФАга бу борада арз қилган ва ФИФА хатто "Сурхон"нинг трансферини ҳам ёпган. Лекин шундай бўлса-да, клуб узоқ келишмовчиликлардан кейин ҳам яна ушбу сербиялик футболчи билан янги шартнома имзолагани ёдимизда. 

Афсуски, "Сурхон" ва Владимир Бубаня можароси яна давом этмоқда. Қизиқ жиҳати – бу энди умуман янги ҳикоя, лекин воқеалар сюжети ўша-ўша. "Сурхон" клуби ўтган йилги маош ва мукофот пуллари бўйича серб футболчиси билан тўлиқ ҳисоб китоб қилмаган. Қолаверса, Бубаня ўртадаги шартнома бекор қилингани юзасидан товон пули ҳам талаб қилмоқда. 

Апрел ойида ФИФА ушбу низоли иш юзасидан янги қарор чиқариб улгурди. Унга кўра, "Сурхон" 45 кун ичида Владимир Бубаня олдидаги қарздорликни ёпиши лозим. Агар июнгача “Сурхон” ушбу муаммони бартараф этмаса, клуб ёзда умуман янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди. 

Кузатамиз, “Сурхон” – Бубаня воқеаси бу гал қандай якун топар экан!.. Сизга ҳам қизиқ-ми, азиз дўстим?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика