UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  0 00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  14 00:20Нигерия Мисрни мағлуб этиб, Африка кубогининг бронза медали совриндори бўлди. Салоҳ пенальтидан гол ура олмади  0 22:50АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида очко йўқотди, "Челси" "Брентфорд"ни, "Вест Хэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  15 21:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Хитой 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)  11 21:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 2:0  24 21:03Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, Шомуродовдан гол!  11 20:20Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  59 19:25Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  58 19:17U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди  221 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  2 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3

Элдор Шомуродов: "Моуринью билан муносабатим бошидагидек эмас, лекин..." Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Моуринью билан муносабатим бошидагидек эмас, лекин..."

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ихтиёрига етиб келган "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов интервью берди.


- Миллий терма жамоа йиғинига келдингиз. Кайфиятингиз қандай?
- Миллий терма жамоага келганимда доим кайфиятим аъло бўлган.

- "Рома"даги ишларингиздан кўнглингиз унчалик тўлмаётган бўлсангиз керак.

- Албатта кўпроқ ўйнашни хоҳлайман.

- Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Билмадим, балки ўзимни яхши томонлама кўрсата олмаётгандирман. Буни вақт кўрсатади.

- Намангандаги халқаро мусобақа ҳақида нима дея оласиз?
- Ушбу мусобақа водийлик мухлислар учун ўзига хос байрам бўлади. Уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Моуринью билан муносабатлар ёмонлашмадими?

- Йўқ, барчаси жойида. Тўғри бошидагидек эмаску, лекин яхши.

- Режангизда кейинги мавсум ҳам "Рома"да  қолиш нияти борми?

- Клуб билан амалдаги шартномам бор. Агар ўйнайдиган бўлсам қолишни хоҳлайман, лекин кўп вақт захирада ўтириш ниятим ҳам йўқ.

- Абрахамнинг Англияга қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқди. Унинг кетиши сизнинг қолишингизни кафолатлайдими?

- Йўқ, унинг аҳамияти йўқ деб ўйлайман.

- Олдин "Ростов"да ўйнаган вақтингизда клубда гол ура олмасди, терма жамоага бориб голлар уриб яхши кайфиятда клубга келарди дейишарди. Намангандаги турнирда ҳам шундай бўлиши мумкинми?

- Албатта бўлиши мумкин. Ҳужумчи биринчи навбатда гол урса ўзига бўлган ишонч ошади. Шунинг учун "Navruz Cup" мусобақасида ҳам кўп гол уришни хоҳлайман.

- Наманганлик мухлисларга нималар деган бўлардингиз?

- Водийлик барча мухлисларга стадионга келиб бизни қўллаб туришларини сўрайман. Биз эса чиройли ўйин билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.



Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика